• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Венадаги теракт. Асосий маълумотлар

    Австрия пойтахтидаги 2 ноябрь оқшомида кетма-кет террорчилик ҳаракатлари юз берди. Террорчилар Венанинг олти жойида ҳужумлар уюштирди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, камида 15 киши тан жароҳати олган.

    Биринчи ҳужум Зайтенштеттенгасседаги синагога (яҳудийлар ибодатхонаси) олдида юз берган. Қолган ҳужумлар эса шаҳар марказида -- Морцинплац, Зальцгрис, Фляйшмаркт, Бауернмаркт ва Грабен кўчаларида юз берган. Ҳужум қилганлар бир неча киши бўлган, улар ўқотар қуролдан фойдаланган. Ҳалок бўлганлар тасодифийлар ўткинчилар эди, ярадорлар орасида полициячилар ҳам бор.

    Terrorists still on the run in #Vienna. Map shows the six locations that were targeted in an coordinated attack. Austrian Chancellor says that search ops to eliminate terrorists could take several hours. Causality details also still sketchy. pic.twitter.com/NSSGg9Nr0B

    — Aditya Raj Kaul (@AdityaRajKaul) November 2, 2020

    Дастлаб ОАВ ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони бўйича бошқача рақамлар берганди – камида етти киши ҳалок бўлгани таъкидланган эди. Бироқ полиция бу маълумотларни тасдиқламади. Олган жароҳатлари оқибатида касалхонада бир аёл ва икки эркак вафот этган, қолганлар эса турли даражада жароҳатланган.

    https://twitter.com/GHG19hr/status/1323344876717703168

    Ҳужум қилганлардан бири полиция томонидан отиб ўлдирилган, қолганлари эса яширинишга улгурган. Полиция «иссиқ изи совумай» тўрт нафар гумонланувчини ушлаган, бироқ террорчиларнинг бир қисми ҳали ҳам озодликда экани айтилмоқда. Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер янги ҳужумлар эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, бир неча қонунбузар ҳали шаҳар марказида бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Нехаммер аҳолидан кўчага чиқмасликни сўради.

    https://twitter.com/SteveLaws_/status/1323366076491640840

    Австрия канцлери Себастьян Курц юз берган ҳодисани «даҳшатли теракт» деб атади. «Республикамиз мураккаб бир даврни бошдан кечирмоқда. Хавфсизлигимиз йўлида, айниқса, бугун ўз жонини хатарга қўяётган шошилинч хизматларнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдиришни истардим. Полициямиз ушбу даҳшатли террорчилик ҳужуми учун айбдорларга қарши қатъий чоралар кўради», -- деди у.

    Диний ақидапарастларнинг интернетдаги ҳаракатларини кузатиб борувчи SITE Intelligence Group таҳлил порталининг хабар беришларича, Венада юз берган теракт учун жавобгарликни айнан диний ақидапарастлар ўз зиммасига олган ва улар буни Австриянинг ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш коалициясидаги иштироки учун қасос деб атаган. Австрия 2014 йили ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалицияга қўшилган эди. Австриянинг коалициядаги иштироки ҳарбий эмас, кўпроқ сиёсий мазмунда бўлиб, мамлакат бетарафлик тамойилини сақлаган ҳолда, асосан диний озчилик вакиллари, хусусан, Ироқ ва Суриядаги насроний ва язидийларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан шуғулланади.

    Австрияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, Венадаги бир қатор биноларни қўриқлашни ҳарбийлар ўз зиммасига олган. Мамлакат чегараларида назорат кучайтирилган.

    03.11.2020, 01:54   Изоҳ (0)   25665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайлови бўлиб ўтади. Вашингтондаги дўконлар эгалари юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёрланди (фото)

    03.11.2020, 00:50

    Олимлар қашшоқ ва бой давлатлардаги коронавирус билан боғлиқ ўлим дажарасини баҳолади

    02.11.2020, 21:26

    Россия аҳолисининг COVID-19 тестларига сарфлаган харажатлари қоплаб берилиши мумкин

    02.11.2020, 20:12

    Туркманистонда ўқитувчилардан одмироқ кийиниш талаб қилинди. Унга амал қилмаганлар уйга қайтариб юборилади

    02.11.2020, 19:56

    Чехия бир ҳафта ичида коронавирусдан ўлимлар сони бўйича етакчига айланди

    02.11.2020, 19:11

    Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди

    02.11.2020, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.