LetsGoDigital сайти дизайни Samsung патентларидан олинган ноодатий планшет-смартфоннинг суратлари билан бўлишди. Қурилма катта дисплейга эга бўлиб, у бир вақтининг ўзида уч жойидан буклана олади — худди «гармошка» каби. Galaxy Fold 3 шу каби кўринишга эга бўлиши мумкин.
ТCL бундай дизайнни олдинроқ тақдим этганди, шу сабабли Samsung ғояни такомиллаштирган. Корпуснинг остки қисмида кичик сурилувчи модул бўлиб, ундан сенсорли клавиатура ўрин олган. Бу кабир режимда қурилма худди ноутбук кўринишига киради — клавиатура экрандан ортиқча жой эгалламайди.
Ҳозирча мазкур ғоянинг қанчалик амалга оширилиши ҳақида гапиришга эрта. Эҳтимол, бу Samsung йиғма смартфонларининг кейинги авлоди вариантларидан бири бўлиши мумкин.
Hi-Tech.Mail.ru’нинг ёзишича, Galaxy Fold линейкасидаги янги смартфон яқин олти ой ичида пайдо бўлмайди. Чунки Fold 2 яқинда — август ойида Galaxy Note20 билан тақдим этилганди.
Аввалроқ Хитойнинг ТCL компанияси 6,7 дюймга экранини 4,5 дюймга қадар кичрайтириш мумкин бўлган «рулон»-смартфон прототипини намойиш этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)