• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга лоукостерларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда — Азиз Абдуҳакимов

    28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат дастурининг 3-чоракда бажарилиши юзасидан ҳукумат ҳисоботи эшитилди. Унда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакатда туризмни тиклаш режаларига тўхталиб ўтган, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Январь—февраль ойларида бутун дунё бўйича оммавий эмлаш бошланади. Бу ишлар кейинги йилнинг учинчи—тўртинчи чорагига бориб якунланади. Демак, туризм ҳам шу пайтга келиб тиклана бошлайди. Халқаро ташкилотлар ва халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, эмлаш якунланишига туризмда ўсиш бошланади», – дея таъкидлаган бош вазир ўринбосари.

    Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳам туризм тикланишига тайёргарлик кўриб борилиши керак. Шунинг учун ҳозир рейсларни кўпайтириш, арзон лоукостерларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишланмоқда.

    «Иккинчи йўналиш – ички туризм бўйича ҳам тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Чекловлар юмшатилгач, санаторийлар, болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини тиклади. Ички туризм ҳозир яхши ривожланиб бормоқда.

    Умуман олганда, ҳозирги кунда туризмни тиклаш учун имкон даражасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тайёргарлик нафақат Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби йирик шаҳарларда, балки бошқа вилоятларда ҳам бошланган», – дейди Азиз Абдуҳакимов.

    Аввалроқ Uzbekistan Airways компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов ҳозирда лоукостер (чипта баҳоси арзон) авиакомпанияни ташкил этишни режалаштирмаётганини маълум қилганди. У Uzbekistan Airways авиакомпаниясини ривожлантириш бўйича стратегиясида ҳам лоукостерларни ташкил этиш режаси йўқлигини билдирган.

    Ўзбекистонда лоукостерлар ташкил этилиши мумкинлиги ҳақидаги дастлабки гап-сўзлар 2018 йил бошида, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири носоз автобусда тириклайин ёниб кетганидан сўнг кўтарилган эди. Ўшанда Умид Ҳусанов бундай авиакомпания 2018 йил охиригача ташкил этилиши, унда Тошкентдан Москвага 100 долларга учиб бориш мумкин бўлишини таъкидлаб ўтган эди.

    2020 йил бошида бош вазир Абдулла Арипов Humo Air авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилганди. Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, 2020 йилда ташкил этилиши керак бўлган бу авиакомпания «аввалига республика ичида паст нархда мунтазам авиарейсларни» амалга ошириши керак эди. Кейинчалик «Махсус авиация хизматлари» авиакомпанияси ихтиёридаги 43 та Ан-2 самолётлари Humo Air’га берилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Шунингдек, 2020 йилги Давлат дастурига бешта янги авиакомпания ташкил этиш ҳам киритилган эди. Умуман, мамлакатда авиакомпаниялар сони кўпайиши ҳақида 2018 йилда бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, 2020 йилда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, транспорт вазири Элёр Ғаниев ҳам гапирган. Бироқ амалда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Uzbekistan Helicopters’га бўлишдан бошқа иш бўлмади.

    29.10.2020, 15:10   Изоҳ (0)   20359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан маълумот берди

    29.10.2020, 14:46

    Ўзбекистон товар хом ашё биржасида харидорлар сони ошганига қарамай цемент нархи тушмоқда

    29.10.2020, 14:36

    Сергей Афонин Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан кетмоқда

    29.10.2020, 14:12

    «Лицензия умрбодга берилган». ИИВ Тошкент ҳокимлигининг пойтахт кўчаларидаги камералар лицензияси тугагани тўғрисидаги хабарини рад этди

    29.10.2020, 13:47

    Ўзбекистондаги шифохоналар ва улардаги ўринлар сони тўғрисида маълумот берилди

    29.10.2020, 13:10

    Абдулла Арипов Сардобага борди. Фожиадан жабр кўрган аҳоли янги уйларга кўчиб ўтади

    29.10.2020, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.