• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан маълумот берди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома эълон қилди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Қайд этилишича, Ҳаж ва Умра зиёратлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

    Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган.

    Бугунга қадар Умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжид ал-Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида 2020 йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

    Мавзуга доир: Пандемия давридаги Ҳаж — суратларда

    Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2020 йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга Умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

    Жумладан, унда Умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЗР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, «Умра қилдик» программаси орқали (икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжид ал-Ҳаромда намоз ўқиш, Масжид ун-Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

    Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

    Ўз навбатида Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

    Шу билан бирга, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди

    Хабарномада Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилиши айтилган.

    Аввалроқ Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди намоз учун очилгани хабар қилинган эди.

    29.10.2020, 14:46   Изоҳ (0)   31077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон товар хом ашё биржасида харидорлар сони ошганига қарамай цемент нархи тушмоқда

    29.10.2020, 14:36

    Сергей Афонин Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан кетмоқда

    29.10.2020, 14:12

    «Лицензия умрбодга берилган». ИИВ Тошкент ҳокимлигининг пойтахт кўчаларидаги камералар лицензияси тугагани тўғрисидаги хабарини рад этди

    29.10.2020, 13:47

    Ўзбекистондаги шифохоналар ва улардаги ўринлар сони тўғрисида маълумот берилди

    29.10.2020, 13:10

    Абдулла Арипов Сардобага борди. Фожиадан жабр кўрган аҳоли янги уйларга кўчиб ўтади

    29.10.2020, 12:59

    Абхазияда қолиб кетган 299 нафар ўзбекистонлик чартер рейс билан ватанга қайтарилди

    29.10.2020, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45

    ОФК. Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичига қуръа ташланди

    Спорт | 17 июл, 12:39

    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

    Реклама | 17 июл, 11:59

    Ўзбекистонда 18 июль куни 45 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.