• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шу қишлоққа филиал керакми ёки йўқми деган саволга жавоб топайлик». Зоир Мирзаев вилоятдаги барча мактаб филиаллари ўрганилишини маълум қилди

    Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев интернетда шов-шув бўлган Чироқчидаги мактаб ҳолати ҳақида гапириб, вилоятдаги барча мактаб филиалларини ўрганиш кераклигини билдирди. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ёндашувни ўзгартиришимиз керак. Мен сессия қарори билан барча депутатлар бирикиб, вилоятдаги мактаб филиалларини ўрганиб чиқишни таклиф қиламан. Халқ таълимидан, ота-оналардан вакиллар олиб, кўрайлик, ўрганайлик ва ўша қишлоққа филиал керакми ёки йўқми деган саволга жавоб топайлик. Кераклиги маълум бўлса, демак, ўша филиал ҳаммага керак», — деди вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

    Зоир Мирзаевнинг маълумот беришича, вилоятда 1176 та мактаб бўлиб, шу мактабларнинг 300 дан ортиқ филиали мавжуд. Филиалларнинг 274 тасида кадастр ҳужжати йўқ. Мавжуд мактабларнинг 40 фоиздан ортиғи таъмирталаб, қўшимча бино қуришга муҳтож.

    Вилоят ҳокими халқ таълими масъулларига мавжуд муаммолардан жамоатчиликни хабардор қилиб, «Бизда мана бундай авария ҳолатидаги мактаб бор, мана бундай авария ҳолатидаги синфхона ҳамда спорт зал бор деб» айтиш кераклигини билдирди.

    «Мен вилоят раҳбари сифатида яхши биламан. Вилоятимиздаги 234 та мактабда иситиш тизими йўқ. Шу сабаб мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун 17 миллиард сўм зарурлигини билиб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарорига кўра 9,5 миллиард сўмни шу мактаблар учун бердик. Шу маблағ ҳисобидан бу йил 116 та мактабнинг ‘отопление’ янгиланади», — деди ҳоким.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сессияда аниқлик киритилишича, вилоятдаги мавжуд мактабларнинг 320 тасидагина спорт зал мавжуд.

    «Мактабларимизнинг 30 фоизида ҳам спорт зал йўқ экан-ку. Бугун бу нарса кўтарилган бўлса, эртага спорт зал муаммоси ҳам кўтарилади. Нечта мактабда компьютер хонаси йўқ, нечта мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси етишмайди, бу муаммолар ҳам кўрсатилиши тайин. Шунинг учун аниқ-ҳисоб китоб қилиб, маълумот беринг. Биз шу муаммога ечим излайлик», — деди Зоир Мирзаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят раҳбари масъулларнинг Олий таълим муассасасини хорижий тиллар мутахассислиги бўйича тугатаётган қашқадарёлик битирувчилар ҳақида маълумоти бор-йўқлиги билан қизиқиб, «Нега ҳар йили институтдан етарли даражада мутахассислар етишиб чиқса-да, ҳалигача бизда ўқитувчи етишмаслиги бор?, — деди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Чироқчи туманидаги 61-мактабнинг қўрқинчли синфхоналари ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Воқеалар ортидан тушган ОАВ вакиллари мазкур синфхоналарда икки йил давомида ўқувчиларга таълим берилганини фош қилди. Воқеалар хабар топган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев эса, синфхоналарга ўтин киритиб, жамоатчиликни алдаган мактаб директорини вазифасига нолойиқ деб атади.

    Мавзуга доир: Чироқчидаги мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида ўқувчиларга 2 йил давомида дарс ўтилган. Масъуллар эса бу ерда бир кун дарс бўлганини айтганди

    28.10.2020, 10:21   Изоҳ (0)   14306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонлик ота фарзандларига алимент пуллари ўрнига уй совға қилди

    28.10.2020, 09:58

    Сингапур компанияси Тошкент вилоятида Nurafshon City қуради

    28.10.2020, 09:35

    Тошкент давлат юридик университетининг хориждаги илк факультети очилди

    28.10.2020, 09:11

    Ангрен шакар заводида 150 нафар ходим ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Уларнинг сони яна ортиши мумкин

    28.10.2020, 08:39

    Ўзбекистонда коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморларга пульсоксиметр ва кислород концентраторларини вақтинча бепул бериш режалаштирилмоқда

    28.10.2020, 08:28

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши фонида бюджет ташкилотларининг кўмирга бўлган талаби ошди

    28.10.2020, 08:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.