Реактив двигатель билан жиҳозланган ноодатий «пишлоқ парчаси» — Cheese-N-Ator яна бир бор сотувга қўйилди. Сўнгги йилларда Cheese-N-Ator сезиларли даражада арзонлашмоқда: 2018 йили у 35 минг доллар нархида сотувга қўйилган бўлса, 2019 йилда 24 минг долларни, ҳозирда эса 16 минг долларни ташкил этмоқда. Таққослаш учун, бу пулга янги Kia Ceed харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: Facebook / Dieter Sturm

Мазкур «пишлоқли» карт 2016 йили Висконсин штатида истиқомат қилувчи Дитер Штурм исмли эркак томонидан яратилган. У лойиҳага инвесторлар ёки бирор пишлоқ ишлаб чиқарувчи қизиқиш билдиради деб ўйлаган, аммо буларнинг ҳеч бири содир бўлмади. Шу сабабли Cheese-N-Ator яна бир бор сотувга қўйилди — навбатдаги эълон Facebook Marketplace’да пайдо бўлди.

Фото: Facebook / Dieter Sturm

Cheese-N-Ator модификация ромга эга бўлиб, унга учбурчак пишлоқ шаклидаги ечиладиган кузовга ўрнатилган. Таъкидланишича, унинг конструкцияси хавфсиз эмас — ёқилғи баки бевосита ҳайдовчи ўриндиғи олдида жойлашган, реактив двигатель эса юпқа ёғоч билан тўсилган.

Фото: Facebook / Dieter Sturm

Фото: Facebook / Dieter Sturm

Штурм реактив узатмадан авиацион моделларни синовдан ўтказишга фойдаланган, бироқ Cheese-N-Ator’нинг динамик тавсифи ҳайратланарли эмас: у худди мактаб автобуси каби ҳаракатланади — соатига 50 километр.

Аввалроқ Германияда ноёб «парвоз қилувчи» юк машинаси сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.