Абу-Даби шаҳридаги (БАА) «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа доирасидаги дастлабки жангларнинг бирида қозоғистонлик яккакурашчи Шавкат Раҳмонов (13-0) UFC’даги дебютини ўтказди.
Раҳмонов 33 ёшли Алекс Оливейрага (22-9-1) қарши жанг қилди ва биринчи раунддаёқ бўғиш усулини қўллаган ҳолда рақибини таслим этди.
Раҳмонов иштирокидаги ва UFC 254 мусобақасидаги барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола
Шу тариқа UFC тарихидаги илк қозоғистонлик жангчи промоушендаги дебютини ғалаба билан бошлади.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Раҳмонов 1994 йил 23 октябрда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи шаҳрида туғилган. У 2011 йил Қозоғистонга кўчиб борган. Аввал Туркистон, Қарағанда вилоятларида истиқомат қилган. Сўнгра Кўкчатауга кўчиб, «Кўкча» академиясида таълим олган. MMA’га қадар бокс, самбо ҳамда жиу-житсу билан шуғулланган. 2014 йилда эса MMA’да илк жангини ўтказган. У интервьюларида Ўзбекистонда туғилганини таъкидлаб, аслида қозоқ миллатига мансублигини қайд этади.
UFC 254 мусобақасининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.
Изоҳ (0)