• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сульшер Лэмпардга қарши. «Манчестер Юнайтед»—«Челси» учрашуви ҳақида

    24—25 октябрь санасида Европа футболида шу қадар воқеликлар кўпки, уларни бирма-бир санаш бироз вақт олади. Аммо улар ичида футбол ихлосмандларинининг эътиборини четда қолдирмайдиганларидан бири, шубҳасиз, Англия Премьер Лигаси 6-туридан ўрин олган марказий баҳс — «Манчестер Юнайтед»—«Челси» тўқнашувидир. Қуйидагиларнинг барчаси эса шу ўйинга оид бўлади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жамоаларнинг ҳолати

    «Манчестер Юнайтед»

    Англияда янги мавсум бошидан бери энг кўп муҳокамалар марказида бўлаётган клуб — «Манчестер Юнайтед»дир. «Қизил иблислар» аввалига «Кристал Пэлас»га 1:3 ҳисобида ютқазиб, ўз мухлислари олдида уятга қолди. «Брайтон»га қарши учрашув эса ўйиндан сўнг белгиланган пенальти билан эсда қолди. Ҳаммасидан ҳам «Тоттенҳэм»дан қабул қилиб олинган, 1:6 ҳисобидаги қақшатқич мағлубият ўтиб тушди. Бу ҳолатларнинг барчаси «Юнайтед»нинг воқеалар марказида бўлишини таъминлагани ҳам айни ҳақиқат. «Ньюкасл» билан ўйиндаги ғалаба (4:1) эса мухлисларга бироз таскин берган бўлса, Чемпионлар Лигасида ПСЖнинг сафарда мағлуб этилиши (2:1) уларга умидни қайтарибгина қолмай, бош мураббий Сульшернинг қимирлаб қолган курсисини яна ўз ҳолига қайтаргандек бўлди. «Челси»га қарши ўйин эса нафақат футболчилар, балки Сульшер учун ҳам мухлислар ва раҳбарият олдида юзи ёруғ бўлиши учун катта имкониятдек кўринмоқда.

    «Челси»

    Фрэнк Лэмпард бошчилик қилаётган Лондон жамоасининг таркибига унча-мунчаси ҳавас қилаётган бўлса ҳам, аммо унинг ўйини ва мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳақида бундай деб бўлмайди. «Челси» ўз таркибини мавсум аввалида Ҳаким Зиёш, Каи Ҳаверц, Тимо Вернер, Тиаго Сильва, Чиллуэл каби футболчилар билан тўлдириб олди. Қовунлар туширавериб умидни оқламган дарвозабон Кепанинг ўрнига Эдуард Менди ҳам олиб келинди. Бироқ ҳозир «Челси»нинг ўйинини барқарор эмаслигини у қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Сермаҳсуллик борасида гап бўлиши мумкин эмас. Аммо ҳимоя чизиғида хатолар керагидан кўплиги кўриниб қолишда давом этмоқда. «Вест Бромвич» ва «Саутҳэмптон»га қарши баҳслардаги 3:3 ҳисоблари ҳали ҳимояда қилинадиган ишлар жуда ҳам кўплигини кўрсатиб турибди.

    Жамоаларнинг АПЛ 5-туридан сўнг мусобақа жадвалидаги ўрни эса қуйидагича: «Челси» 8 очко билан 9-ўринда бормоқда. Битта кам ўйин ўтказган «Манчестер Юнайтед» эса 6 очкоси билан 15-ўриндан жой олган.

    Статистика

    «Манчестер Юнайтед»—«Челси» қарама-қаршилиги статистикаси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўзаро ўйин — 188«Ман Юнайтед»да ғалаба — 78«Челси»да ғалаба — 54Дуранг — 56Тўплар нисбат — 297:227«Ман Юнайтед»нинг энг йирик ғалабаси — 6:0«Челси»нинг энг йирик ғалабаси — 5:0

    2019/20 йилги мавсум АПЛ доирасида «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам мағлуб этганди. Тўплар нисбати эса 6:0.

    Йўқотишлар ҳақида

    Антони Марсиял ва Эрик Байини ҳисобга олмаса «Манчестер Юнайтед» сафида катта йўқотишлар йўқ. ПСЖга қарши ўйинга олиб кетилмаган Эдинсон Кавани эса лондонликларга қарши баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин. «Челси»да ҳам кадрлар муаммоси йўқ. Фақатгина Билли Гилмор жамоасига ёрдам бера олмайди, холос.

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Магуайр, Линделёг, Уан-Биссака, Теллес, Погба, Мактоминей, Бруну Фернандеш, Мата, Рэшфорд, Жеймс.

    «Челси»: Менди, Сильва, Зума, Чилуэлл, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Ҳаверц, Маунт, Пулишич, Вернер.

    АПЛ6-тур баҳси24 октябрь, шанба

    «Манчестер Юнайтед»—«Челси» 21:30

    24.10.2020, 18:23   Изоҳ (0)   11311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Сурхон»га жавобсиз олтита гол урди

    24.10.2020, 18:00

    Футбол олами икки бўлинадиган кун. 2020/21 йилги мавсумнинг илк «Эль-Класико»си ҳақида

    24.10.2020, 17:08

    Европа топ-5 лигаларида очко йўқотмаган битта жамоа қолди

    24.10.2020, 16:00

    Ҳамзат Чимаев: «Ҳабиб амаллайди, имкониятлар — 70:30»

    24.10.2020, 15:00

    Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди

    24.10.2020, 14:00

    UFC президенти: Ҳабиб Гэтжини мағлуб эта олса, дунёнинг энг яхши жангчисига айланади

    24.10.2020, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.