Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испанияда сўнгги бир сутка ичида 20 986 кишида коронавирус аниқланиб, янги антирекорд қайд этилди ва мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 1 026 281 кишига етди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Испанияда коронавирус асоратларидан 34 521 киши вафот этган. Мамлакат ҳукумати раиси Педро Санчеснинг маълум қилишича, касалланиш ҳолатларининг ҳаммаси ҳам аниқланмаётгани сабабли айни пайтда касалланганлар сони 3 миллиондан ортиқ бўлиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, пандемия билан курашиш учун кўпроқ иш қилиш керак. Бироқ у янги чоралар ҳақида маълум қилмаган, фақат фуқароларни масъулият билан ҳаракат қилишга чақирган.

«Агар чораларга амал қилмасак, энг кўп яхши кўрадиган кишиларимизнинг ҳаётини хавф остига қўямиз. Нима қилишимиз керак - ҳаракатни ва ижтимоий алоқаларни камайтириш. Бошқа ечим йўқ», — дея испанияликларга мурожаат қилган бош вазир.

Аввалроқ Испания коронавирусга чалинганлар сони 1 млн кишидан ошган Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган