Польша президенти Анжей Дуда коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Блажей Спихальский ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Матбуот котибнинг таъкидлашича, мамлакат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда. Спихальскийнинг ўзи эса карантинга кетади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Польшада ўтган бир сутканинг ўзида 13 632 кишида коронавирус аниқланган. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 228 минг кишидан ошган, уларнинг 119 минги даволанишни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар АҚШ президенти Дональд Трамп, Бразилия президенти Жаир Болсонару, Боливия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Жанин Анес, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам коронавирус юқтириб олган эди.
Аввалроқ бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 42 миллион кишидан ошгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)