Испанияда сўнгги бир сутка ичида 20 986 кишида коронавирус аниқланиб, янги антирекорд қайд этилди ва мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 1 026 281 кишига етди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Испанияда коронавирус асоратларидан 34 521 киши вафот этган. Мамлакат ҳукумати раиси Педро Санчеснинг маълум қилишича, касалланиш ҳолатларининг ҳаммаси ҳам аниқланмаётгани сабабли айни пайтда касалланганлар сони 3 миллиондан ортиқ бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, пандемия билан курашиш учун кўпроқ иш қилиш керак. Бироқ у янги чоралар ҳақида маълум қилмаган, фақат фуқароларни масъулият билан ҳаракат қилишга чақирган.
«Агар чораларга амал қилмасак, энг кўп яхши кўрадиган кишиларимизнинг ҳаётини хавф остига қўямиз. Нима қилишимиз керак - ҳаракатни ва ижтимоий алоқаларни камайтириш. Бошқа ечим йўқ», — дея испанияликларга мурожаат қилган бош вазир.
Аввалроқ Испания коронавирусга чалинганлар сони 1 млн кишидан ошган Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)