Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган 21 октябрь, чоршанба кунги баҳслар якунланди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

А гуруҳи фаворитлари «Бавария» ва «Атлетико» Мюнхенда ўзаро баҳсга киришди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Кингсли Коман мюнхенликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Команнинг узатмасидан кейин Леон Горетцка жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар яна иккита тўп киритишга эришди. 66-дақиқада Корентин Толиссо узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, Ян Облакни доғда қолдирган бўлса, 72-дақиқада Коман дубль этиб, жамоасининг тўртинчи голини урди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини «Зальцбург» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида кечди ва 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан тугади.

«Интер» ўз уйида Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сини қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Ромелу Лукаку миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Рами Бенсебайни пенальтини аниқ ижро этган ҳолда мувозанатни тиклади.

Ўйин якунланиши арафасида Йонас Ҳофманн миланликлар дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни оширди. Бироқ Лукаку 90-дақиқадаги гол орқали «Интер»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Б гуруҳининг яна бир ўйини аввалроқ ўтказилди ва унда «Реал» кутилмаганда «Шахтёр»га ютқазиб қўйганди.

ЕЧЛ

1-тур баҳслари

21 октябрь, чоршанба

А гуруҳи

«Бавария» Германия — «Атлетико» Испания 4:0

Голлар: 1:0 – 28 Коман, 2:0 – 41 Горетцка, 3:0 – 66 Толиссо, 4:0 – 72 Коман.

«Бавария»: Нойер, Зюле, Люка Эрнандес, Павар (Сарр, 73), Алаба, Киммих, Горетцка (Хави Мартинес, 83), Мюллер (Дэвис, 83), Толиссо, Коман (Дуглас Коста, 73), Левандовски (Шупо-Мотинг, 83).

«Атлетико»: Облак, Савич, Фелипе, Триппьер, Лоди, Карраско (Витоло, 76), Коке (Торрейра, 79), Льоренте (Лемар, 79), Эррера, Жоау Феликс, Суарес (Корреа, 76).

Огоҳлантиришлар: Алаба (5), Мюллер (21), Лоди (43), Коке (44), Эррера (45), Торрейра (90).

«Зальцбург» Австрия — «Локомотив М» Россия 2:2

Голлар: 0:1 – 19 Эдер, 1:1 – 45 Собослаи, 2:1 – 50 Юнузович, 2:2 – 75 Lisaкович.

В гуруҳи

«Интер» Италия — «Боруссия М» Германия 2:2

Голлар: 1:0 – 49 Лукаку, 1:1 – 63, пенальти Бенсебайни, 1:2 – 84 Хофманн, 2:2 – 90 Лукаку.

«Интер»: Ҳанданович, Д`Амброзио, де Врей, Коларов, Дармиан, Перишич (Бастони, 79), Видаль, Эриксен (Брозович, 79), Барелла, Санчес (Мартинес, 46), Лукаку.

«Боруссия М»: Зоммер, Гинтер, Эльведи, Лайнер, Бенсебайни, Крамер, Ҳофманн, Нойхаус, Плеа (Штиндль, 90), Тюрам, Эмболо (Ҳеррманн, 75).

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (17), де Врей (65), Крамер (68), Ҳанданович (82).

«Реал Мадрид» Испания — «Шахтёр» Украина 2:3

Голлар: 0:1 – 29 Тете, 0:2 – 33, автогол Варан, 0:3 – 42 Соломон, 1:3 – 54 Модрич, 2:3 – 59 Винисиус Жуниор.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)