Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувлари ортда қолди. УЕФА ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.

Фото: УЕФА

Даъвогарлар рўйхатига тўртта гол киритилди. Улар билан танишинг:

  • Лука Модрич («Реал») — «Шахтёр»га қарши ўйиндаги (2:3) гол;
  • Корентин Толиссо («Бавария») — «Атлетико»га қарши ўйиндаги (4:0) гол;
  • Кристиан Рамирес («Краснодар») — «Ренн»га қарши ўйиндаги (1:1);
  • Алехандро Гомес («Аталанта») — «Мидтюлланн»га қарши учрашувдаги (4:0) гол.

Айни дамда УЕФА расмий сайтида сўровнома давом этмоқда. Унинг натижалари 23 октябрь, жума куни эълон қилинади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!