Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар Лигаси 1-турида «Шахтёр»га ютқазиб қўйди (2:3).
«Қироллик клуби» Еврокубоклар доирасида 1981 йилдан бери илк бор кетма-кет учта учрашувни бой берди.
2019/20 йилги мавсум 1/8 финалида мадридликлар «Манчестер Сити»га қарши кечган уй ва сафар ўйинларида бир хил ҳисобда (1:2) мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» гуруҳ босқичида «Шахтёр»дан ташқари «Интер» ва «Боруссия М»га қарши баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)