Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 68та касб-ҳунар коллежларининг бино-иншоотларини умумий ўрта таълим муассасаларига қўшимча ўқув биноси қуриб берилгунига қадар вақтинча бепул фойдаланиш учун халқ таълими тизимига ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида намунавий лойиҳа асосида қурилган 13 та собиқ умумтаълим мактабларининг бино-иншоотларини халқ таълими тизимига қайтариш орқали қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Қарор лойиҳаси асосида бино-иншоотларни халқ таълими тизимига ўтказиш ва халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш орқали қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда таълим олаётганлар учун муносиб шароитлар яратилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда мактабларни тезкор интернетга улаш ва уларни жиҳозлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши хабар қилинганди.