Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Урол Пратов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди хабар берди.
Олий суд Урол Пратовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этган.
Марҳумнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.
Аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди судьяси, Тойлоқда туман суд раиси, Яшнобод туман судининг ёш ходими ва Жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман суди раиси вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)