«ПСЖ» футболчилари Мауро Икарди, Марко Верратти, Леандро Паредес, Тило Керер ва Хуан Бернат Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда L’Equipe.
Манбанинг хабарига кўра, шунингдек, бўлажак учрашувда ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер ва ҳимоячи Маркиньоснинг иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда. Шу билан бирга, парижлик ярим ҳимоячиси Анхель ди Мариянинг собиқ жамоасига қарши ўйнаши аниқ бўлган.
ПСЖ — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 20 октябрь, сешанба куни Парижда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед» билан бир гуруҳда «Истанбул Башакшекир» ҳамда «Лейпциг» клублари ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)