«Ювентус» Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини маълум қилди.
Андреа Пирло қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Мазкур учрашувни Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олганлиги сабаб ўтказиб юборади.
Шунингдек, жароҳат сабаб ҳимоячи Маттейс де Лигт ҳам туринликларга ёрдам бера олмайди.
Дарвозанбонлар: Войтцех Шенсни, Карло Пинсолё, Жанлуижи Буффон.
Ҳимоячилар: Жоржио Кьеллини, Данило, Хуан Куадрадо, Леонардо Бонуччи, Мерих Демирал, Жанлука Фработта.
Ярим ҳимоячилар: Артур, Аарон Рэмзи, Федерико Кьеза, Адриен Рабьо, Родриго Бентанкур, Федерико Бернардески, Маноло Портанова, Деян Кулусевски.
Ҳужумчилар: Альваро Мората, Пауло Дибала.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)