• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар берди.

    Вилоят суди судьяси Улуғбек Каримовнинг маълумот беришича, 36 ёшли Фарида (барча исмлар ўзгартирилган) 2020 йил 7 февраль куни турмуш ўртоғи Алишерни бошқа аёлдан рашк қилиб, жанжал кўтаради. Эри билан тортишиб қолиб, уни ўлдириш ҳаракатига тушади.

    Мақсадини амалга ошириш учун таниши Икром орқали Азаматни топиб, шу куннинг ўзида Азамат билан Асака туманида жойлашган «Гумбаз» кафеси олдида учрашиб, эрини ўлдиришни буюради. Хизмат ҳақи учун 30 минг доллар ваъда қилиб, дастлабки тўлов сифатида Азаматга 6400 доллар ва тилла тақинчоқларини беради.

    Орадан беш кун ўтиб, яъни 14 февраль куни соат 22:30 да Асака шаҳридаги «Ирис» кафесида Азамат билан учрашиб, эрининг қўл, оёқлари боғланганини ва қонга бўялган фотосуратини кўриб, бир дона аёллар занжири, уч дона аёллар браслети, уч жуфт аёллар зираги, тўққиз дона аёллар узуги, ўзига тегишли бўлган хонадонларидан бирининг кадастр ҳужжатларини берган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

    Судланувчи Фарида турмуш ўртоғи дастлаб Сурайё, кейинроқ Шоҳсанам исмли аёллар билан ишқий муносабатда бўлганидан хабар топиб, улардан рашк қилиб, бир неча марта жанжаллашганини, бундан безиган эри 2019 йил 7 октябрь куни Шоҳсанам исмли қиз билан Россиянинг Мурманск шаҳрига кетиб қолганини айтган. Фариданинг айтишича, у эри ва унинг танишини Россияга ҳам излаб борган ва топган. Эрининг хиёнатидан ғазабланиб, уни одам ёллаб ўлдирмоқчи бўлган.

    Жабрланувчи Алишер судда турмуш ўртоғи Фарида мазкур ҳаракатларни рашк сабаб қилганини, ўртасида мулк бўйича келишмовчилик йўқлигини билдирган.

    Мазкур ишни кўриб чиққан суд аёлни Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топиб, унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Бироқ судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) татбиқ қилиниб, тайинланган жазо шартлига алмаштирилиб, икки йил синов муддати белгиланган. Ҳукмни ижро қилиш ва айбдорнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Асака туман ички ишлар бўлими жазони ижро этиш инспекциясига юклатилган.

    Шунингдек, ашёвий далил тариқасида олинган 24 турдаги тилло тақинчоқлар ҳамда 6400 доллар пул давлат ҳисобига ўтказилиши белгиланган.

    «Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, 20 октябрь куни вилоят прокуратураси томонидан билдирилган протест ҳамда жабрланувчининг апелляция шикояти асосида апелляция инстанциясида суд иш кўрилиши бошланган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура эрини ўлдириш учун 50 минг долларга одам ёллаган аёл қўлга олинганини, аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганини хабар қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Эрини ўлдириб, жасад бўлакларини ҳожатхонага ташлаб юборган андижонлик аёл 10 йилга қамалди
    • «Эрим бир неча киши томонидан ўлдирилган, аммо прокуратура бир кишини айблаш билан кифояланмоқда». Эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл адолат истамоқда

    20.10.2020, 17:59   Изоҳ (0)   53032
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусни қайта юқтиришда гумон қилинаётган беморларга тавсиялар берилди

    20.10.2020, 16:58

    Қўлқопларни жамоат транспортларида тақиш талаби қанчалик тўғри? Коронавирусга қарши кураш штаби вакили жавоб беради

    20.10.2020, 16:11

    Паркентда сув цистернаси ёрилиб кетиши оқибати 8 та дала ҳовлига қисман зарар етди

    20.10.2020, 15:57

    «ВКонтакте» Ўзбекистондаги вакили учун бўш иш ўрни очди

    20.10.2020, 15:21

    Ўзбекистонда мавжуд бинолар ўрнида мактаблар ташкил этиш орқали ўқувчилар ўрнини кўпайтириш таклиф этилмоқда

    20.10.2020, 15:10

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой камайди

    20.10.2020, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.