«Тоттенҳэм» «Суонси Сити» ва Уэльс терма жамоаси ҳимоячиси Жо Родон трансферини эълон қилди.
22 ёшли футболчи «шпорлар» билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Родон «Тоттенҳэм» сафида 14-рақам остида тўп суради.
Трансфер расман эълон қилинишидан олдин Лондон клуби Родоннинг келганини Гарет Бэйл ва Бен Дэвис иштирокидаги ҳазиломуз видеоролик билан намойиш этди. Видеода Родон базага машинада келади, қабул хонасида ўтирган Бэйл эса: «Уни қайтариб юборинг», — деб илтимос қилади.
Қайд этиш жоиз, Бэйл ва Родон бир мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Жо Родон «Суонси Сити»да 2016 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Ушбу мавсумда ҳимоячи Чемпионшипнинг 4 учрашувида майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)