COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган жаҳон инқирози дунёда 100 миллиондан ортиқ киши электр энергиясидан фойдалана олмай қолишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлигининг (ХЕА) World Energy Outlook 2020 маърузасида айтилади, деб ёзади «Коммерсантъ».
ХЕА ҳисоб-китобларига кўра, Сахарадан жанубдаги Африка мамлакатларида электр энергиясидан фойдаланиш имконияти бўлмаган одамлар сони 2019 йилда қарийб 580 миллионга тенг бўлган. Жорий йилда бу рақам кўпайиши мумкин.
«Бунга қўшимча равишда тахмин қилишимизча, 2020 йилда бутун дунёда қашшоқлик даражасининг ўсиши аллақачон электр тармоғига уланган 100 миллиондан зиёд одам учун электр таъминоти бўйича асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини йўққа чиқариб қўйиши мумкин, бу эса ушбу уй хўжаликларини яна ҳавони кўпроқ ифлослантирувчи ва самарасиз энергия манбаларига таянишга мажбур қилади», — дейилади маърузада.
Дунё бўйлаб 35,8 миллиондан зиёд киши коронавирусга чалинган, 26 миллиондан ортиғи соғайган, 1 миллиондан кўпи вафот этган. Энг кўп касалланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядадир.
Изоҳ (0)