• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 650 нафардан ортиқ киши мажбурий пахта теримига жалб қилингани аниқланди

    Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда 652 кишини мажбурий равишда пахта теримига жалб қилиш ҳолатларини аниқлади. 18 нафар мансабдор шахс 200 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси.

    Фото: «Uzpaxta.uz»

    Фото: «Uzpaxta.uz»

    Қайд этилишича, 10 октябрь ҳолатига кўра республиканинг 138 дан ортиқ ҳудудларида 726 дан зиёд мониторинглар ҳамда ижтимоий тармоқда тарқалган 60 дан ортиқ хабар юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Мониторинг жараёнида мажбурий меҳнатдан азият чеккан 652 дан ортиқ фуқаро аниқланиб, 18 нафар мансабдор шахсга нисбатан мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун 205 миллион 160 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

    Хусусан, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳамда Тошкент вилояти Бўка тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиқлари 30 дан ортиқ ходимларини пахта йиғим-теримига мажбурий равишда жалб қилинганлиги юзасидан маъмурий жаримага тортилди.

    Шунингдек, Сурхондарё вилояти Саросиё тумани Халқ таълими бўлими мудири ва Жарқўрғон тумани «Халқ банки» раҳбарлари ҳам мажбурий меҳнатга йўл қўйиб берганлиги учун қонуний жавобгарлик ва жазодан четда қолмади.

    Шу билан бир қаторда, республиканинг барча туман (шаҳар)ларида банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш бўйича олиб борилган ишлар, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитлари, терим пулларининг ўз вақтида ва белгиланган меъёрий суммада берилаётганлиги ўрганилганда 72 та ҳолатда мансабдор шахсларга нисбатан муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги учун маъмурий жарималар қўлланилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўртача тараққиётга эришди — АҚШ Меҳнат вазирлиги

    Рақамларни вилоятлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, Тошкент вилоятида 19, Хоразм вилоятида 12, Бухоро вилоятида 6, Наманган вилоятида 8 ва Сурхондарё вилоятида 7 нафар фермер хўжалиги раҳбари муносиб меҳнат шароитларини яратмаганлиги, теримчилар билан меҳнат шартномалари тузмаганлиги ва пахта терими пулларини ўз вақтида бермаганлиги учун маъмурий жаримага тортилди.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига кўра, ўрганиш натижаларидан норози бўлган мансабдор шахсларнинг маъмурий иш ҳужжатлари қонунчиликка мувофиқ тегишли чора кўриш мақсадида маъмурий судларга тақдим этилди.

    Хусусан, Хоразм вилоятида 4 та ҳолатда, Қорақалпоғистонда 1 та ҳолатда, Наманган вилоятида 4 та ҳолатда меҳнат қонун бузилишлари бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли маъмурий судларга тақдим этилди.

    Шунингдек, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадида аниқланган меҳнат қонун бузилишлари юзасидан Сурхондарё вилоятида жойлашган 4 та фермер хўжалиги ва кластерига, Жиззах вилоятида жойлашган 4 та давлат ташкилотларига ҳамда Қорақалпоғистонда жойлашган 1 та фермер хўжалигига ёзма кўрсатмалар берилди, мажбурий меҳнат ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 1 та тақдимнома киритилди.

    Бугунги кунга қадар Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 165 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, Call-марказ орқали 88 та, веб-сайт орқали 9 та, ижтимоий тармоқ орқали 68 таси етиб келган.

    Келиб тушаётган мурожаатларнинг энг кўпи Қашқадарё 24 та, Тошкент 20 та, Наманган 23 та, Жиззах 17 та ва бошқа ҳудудларга тўғри келади.

    Мавзуга доир: «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Мурожаатларнинг мазмунига кўра, 21 та ҳолатда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар, 13 та ҳолатда банк ходимлари ва 7 та ҳолатда коммунал соҳа ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги тўғрисида хабар қилинган. Жойларда фуқаролар, корхона ташкилот ва муассасалар ходимлари томонидан ушбу йўналишда тушаётган мурожаатлар, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда чиқаётган хабарларда келтирилган ҳолатлар зудлик билан ўрганилмоқда.

    Меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг dmi.mehnat.uz сайти, 1176 қисқа рақами ва @mehnathuquqbot Telegram боти орқали мурожаат қилиш мумкин.

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрдаги қарори билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари пахта йиғим-терим жараёнига таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари жалб қилинишининг олдини олиш учун жавобгардир.

    Аввалроқ Наманганда банк ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилингани маълум бўлганди.

    13.10.2020, 22:23   Изоҳ (0)   18311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланган одамлар билан учрашди

    13.10.2020, 21:22

    «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

    13.10.2020, 21:11

    Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида иккита машинага зарар етди

    13.10.2020, 20:10

    «Айрим блогерлар томонидан бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти» – Монополияга қарши курашиш қўмитас...

    13.10.2020, 19:58

    Шавкат Мирзиёев Сардобадаги янги корхона ва уйларга ташриф буюрди

    13.10.2020, 19:35

    Ўзбекистонда 14 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    13.10.2020, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.