• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

    Ўзбекистон миллий матбуот марказида 2020 йилнинг 13 октябрь куни «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

    Фото: АОКА

    Маълум қилинишича, кўрик-танлов Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинган. Кўрик-танлов Ўзбекитон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб, «Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ташкил этилди.

    Тақдирлаш маросимида кўрик-танлов ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, танлов ғолиблари, журналистлар иштирок этди.

    Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари 2020 йил 25 августидан 9 сентябргача ўтказилди.

    Танловнинг республика босқичига ижодий ишлар коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, 2020 йил 19 августидан 10 сентябригача онлайн шаклда қабул қилинди.

    Республика босқичига, шунингдек, Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун тўртта йўналишнинг ҳар бири бўйича жорий этилган «Энг яхши журналистик материал учун» рағбатлантирувчи номинациясига 140 нафардан зиёд муаллиф ва ижодий жамоалардан 1000 га яқин иш келиб тушди.

    Кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида tanlov2020.uz сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси ушбу веб-сайтга жойлаштирилди. 2020 йил 16—20 сентябрь кунлари мазкур сайт орқали овоз бериш йўлга қўйилди.

    «Ижодий ишларнинг аксариятида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, ‘Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили’ни амалга оширишга оид давлат дастури доирасида мамлакатни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани ҳаётий фактлар ва илмий асосланган таҳлиллар билан холис ва ҳаққоний ёритилган», — дейилади АОКА хабарида.

    Миролим Исажонов, «Daryo.uz» мухбири. «Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти чуқур таҳлилий ёритилган мақолалари учун» ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича 1-ўрин соҳиби

    Миролим Исажонов, «Daryo.uz» мухбири. «Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти чуқур таҳлилий ёритилган мақолалари учун» ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича 1-ўрин соҳиби
    Фото: АОКА

    Кўрик-танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи қуйидагилар ғолиблар қаторидан ўрин олди.

    Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича

    • 1-ўрин. Собир Ўнар — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи. Халқимиз турмуши, жамиятда юз бераётган жўшқин ҳаёт, бугунги кун қаҳрамонлари қиёфаси ҳамда уларнинг ўй-кечинмалари ватанпарварлик туйғулари билан таъсирчан ва жонли ифодаланган «Олдинда ёнган маёқ» тўплами учун.
    • 2-ўрин. Вафо Файзулло — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир. Янги Ўзбекистоннинг янги марралар, порлоқ келажак сари дадил, ишонч билан одимлаётган озод фуқароси кўнгил кечинмалари, қайноқ ҳис-туйғулари, вафо ва садоқат, меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари мавзулар тараннум этилган «Қоядаги дафтар» шеърий тўплами учун.
    • 3-ўрин. Ҳабиб Абдуназар — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи. Халқимизнинг миллий турмуш тарзи, ўзига хос характери қирралари бадиий акс этган «Даштдаги олов» қисса ва ҳикоялар тўплами учун.
    Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича
    • 1-ўрин. Наргиза Умарова — «Ёшлар овози» газетаси бўлим муҳаррири. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун.
    • 2-ўрин. Шоқаҳҳор Салимов — фахрий журналист. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик, мамлакатнинг яхши қўшничилик сиёсати, стратегик шериклик руҳидаги муносабатларнинг мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилаётгани таҳлилий ёритилган материаллари учун.
    • 3-ўрин. Фармон Тошев —«Зaрaфшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири. Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, матбуот соҳасидаги ислоҳотларнинг боришига бағишланган мақолалари учун.
    ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича
    • 1-ўрин. Миролим Исажонов — «Daryo.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири. Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти чуқур таҳлилий ёритилган мақолалари учун.
    • 2-ўрин. Фахриддин Убайдуллаев — Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири (Андижон вилояти). Дастур ва лойиҳалар ижроси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда фарзандларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инновацион ғояларнинг амалиётга татбиқ этилишига бағишланган материаллари учун.
    • 3-ўрин. Наргиза Юнусова — «Human.uz» ахборот портали мухбири. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, одамларнинг ҳаётини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар ёритилган материаллари учун.
    Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича
    • 1-ўрин. Улуғбек Раҳмонқулов — «Ўзбекистон 24» телеканали муҳаррири. «Ўзбекистон йил мамлакати» номли ҳужжатли фильми, «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастури, «Махсус репортаж» телекўрсатувлари учун.
    • 2-ўрин. Муқаддас Панжиева — «Менинг юртим» телеканали мухбири. «Ҳудуд» ёшлар информацион дастурида эфирга узатилган туркум таҳлилий материаллари учун.
    • 3-ўрин. Абдуҳолиқ Марайимов —«Ўзбекистон» радиоканали муҳаррири. «Ислоҳотлар амалда», «Жараён», «Халқ қабулхоналарида» туркум эшиттиришлари учун.
    Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича
    • 1-ўрин. Эркин Аралов — рангтасвирчи рассом. Ватанимизнинг бетакрор табиати, саломатликни асраш, одамларимизнинг Ватанга садоқат туйғуси юксак бадиий бўёқларда талқин этилган «Уйда қолинг», «Карантин» асарлар туркуми учун.
    • 2-ўрин. Фаррух Шодмонов —Республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси дизайнери. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бунёдкорлик ишларига бағишланган дизайн лойиҳалари учун.
    • 3-ўрин. Ҳамдам Шорахмедов — фотосуратчи. Ватанимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, одамларнинг Ватанга садоқат туйғуси акс эттирилган «Она юртим» фотолавҳалари учун.
    Кино санъати асарлари бўйича
    • 1-ўрин. Мансур Абдухолиқов — режиссёр. Мустақиллик берган неъматларни қадрлашга, мамлакатимизда эл-юрт фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг қадр-қимматини чуқурроқ англаш туйғулари акс этган «Тенгиз» бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун.
    • 2-ўрин. Эркин Бозоров — актёр. Юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қилган инсонларнинг сиймоларини яратиш, улар яшаган даврни ҳужжатлар асосида тиклаш орқали томошабинга хотира муқаддас экани, мустақиллик ғояларининг абадиятга дахлдорлиги мавзуларининг гўзал тасвирий ифодалар орқали етказиб берилган «Сабр-у садоқат» кўп серияли бадиий фильмдаги актёрлик иши учун.
    • 3-ўрин. Саид Далилхон Саид Турғутхонов — оператор. Мустақиллик туфайли обод бўлаётган шаҳар, туманлар, таъмирланаётган тарихий обидалар, қадамжолар акс этиши баробарида, бугунги кунда фермерларга яратилаётган шароитлар тасвирланган «Матонат сабоқлари. Лола Муродова» ҳужжатли фильмидаги операторлик иши учун.
    «Энг яхши журналистик материал учун» рағбатлантирувчи номинацияси бўйича
    • Телевидение йўналишида: «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» студияси жамоаси. Пандемия шароитида мамлакатимизнинг обод бўлаётган шаҳар ва туманлари, таъмирланаётган тарихий обидалари, халқ фаровонлиги учун хизмат қилган инсонлар ҳаёти, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жонли эфирлар орқали очиб берилган «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатуви учун.
    • Радио йўналишида: Гўзал Яхудаева — Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканал муҳаррири. «Янгиланиш қадамлари», «Инсон манфаати халқ келажаги», «Саломатлик сирлари», «Ҳазрати деҳқон» туркум эшиттиришлари учун.
    • Матбуот йўналишида: Ирода Тошматова — «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг амалий самаралари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишлар ёритилган таҳлилий материаллари учун.
    • Веб-сайтларда ёритилган материаллар йўналишида: Нурилло Тўхтасинов — «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, илм-фан соҳасига қаратилаётган эътибор, халқаро майдонда ўз иқтидорини намойиш қилаётган фарзандларимизнинг ютуқлари ёритилган таҳлилий материаллари учун.

    13.10.2020, 21:11   Изоҳ (0)   15473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида иккита машинага зарар етди

    13.10.2020, 20:10

    «Айрим блогерлар томонидан бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти» – Монополияга қарши курашиш қўмитас...

    13.10.2020, 19:58

    Шавкат Мирзиёев Сардобадаги янги корхона ва уйларга ташриф буюрди

    13.10.2020, 19:35

    Ўзбекистонда 14 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    13.10.2020, 19:11

    Президент Сирдарёда Оқолтин тумани аҳолиси билан суҳбатлашди

    13.10.2020, 18:48

    Шайх Алоуддин Мансур 68 ёшида вафот этди

    13.10.2020, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.