• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Айрим блогерлар томонидан бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти» – Монополияга қарши курашиш қўмитаси

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 12 октябрь куни ахборот муҳити, матбуот котибларининг самарадорлиги, уларнинг ахборот билан ишлаш фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган йиғилиш ўтказгани ва унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шариповни танқид қилиб, қўмитанинг UzAuto Motors компаниясига қарши ҳаракатларини популистик деб атагани хабар қилинганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бош вазир томонидан танқид қилинишига оид хабарлар тарқалгач, интернет фойдаланувчилари, таниқли блогерлар билан бир қаторда ўзларини ҳам популист деб аташди.

    Хусусан, блогер Азиза Умарова шундай ёзади: «Кимдир томонидан ихтиро қилинган монополияларни боқишдан чарчаган бу мамлакатнинг кўплаб ақлли фуқаролари популистлар каби кўринади».

    «Агар Монополияга қарши кураш қўмитаси ўғри ва муттаҳам монополистларга қарши шунча қилаётган ишлари ортидан популист деб номланса, мен ҳам популистман. Агар ягона сайланган депутат Кушербаев монополист UzAuto Motors’га қарши жараёнларда популист аталса, мен унинг ёнидаман ва бундан фахрланаман» — дея таъкидлайди Отабек Бакиров.

    Мавзуга доир: UzAuto Motors навбатдаги суд ишида товарлар нархини шакллантиришда махфий ҳужжатларга асосланганини билдирди

    Юқоридаги ҳолат юзасидан Монополияга қарши кураш қўмитаси баёнот билан чиқди. Унда қўмита блогерларни Абдулла Арипов кўтарган масалаларни нотўғри талқин қилишда айблаган.

    «Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилиши ва унда кўтарилган масалалар бугун ОАВ ва блогерлар ўртасида кенг муҳокама қилиняпти. Айрим блогерлар томонидан кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти.

    Мазкур селектор йиғилиши Ўзбекистон Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон фармони билан белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни самарали ташкиллаштириш масалаларига бағишланган.

    Мажлис Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига бағишланмаган ва унда қўмита раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг ҳисоботи ёки UzAuto Motors компанияси масаласи бўйича махсус ахбороти тингланмаган.

    Йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири – давлат органлар томонидан олиб борилаётган ахборот сиёсати, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, ОАВ билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган.

    Йиғилишда бош вазир томонидан ҳозирги кунда юқоридаги йўналишларда давлат органлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилиб, кўплаб ижобий ва танқидий мисолларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва UzAuto Motors компанияси ўртасида давом этаётган суд жараёнида шошмасдан қарор қабул қилиш ва имкон даражасида халқаро консултант-мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг ўрганишлари ҳам инобатга олинган ҳолда иш олиб борилиши таклиф сифатида билдирилди.

    Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари ОАВ билан ўзаро мулоқотда, асосли ва исботланган далилларга таяниб ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги, акс ҳолда бу ҳаракатлар популистик кўринишга эга бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги назарда тутилган», – дейилади қўмита баёнотида.

    Шунингдек, ушбу масала юзасидан депутат Расул Кушербаев ҳам ўз фикрларини билдирди.

    «Албатта, ўзгаришлар сари кетаётган Янги Ўзбекистон шароитида жамиятда иллат сифатида кўрилаётган, кўпчилик эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни очиқ муҳокама ва танқид қилиш нормал ҳолат ҳисобланади. Буни сўз эркинлиги борасида эришган энг катта ютуғимиз сифатида қабул қилиш керак.

    Тўғри, сўнгги пайтларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида жонланишлар бор. Бироқ мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар олдида бу ҳали етарли эмас. Афсуски, охирги 27 йил давомида монополия масаласи жиловланмагани бугун ‘империя’ даражасидаги ‘оёғи ердан узилган’ айрим монополларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

    Кечаги мажлисда аниқ нима бўлганини билмайман-у, бироқ ҳукумат раҳбари сифатида бош вазир тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича ишларни танқид қилиб, йўл йўриқ бериши ҳукумат табиатига хос табиий жараён. Мен бош вазирни парламент ва депутатларни эшита оладиган камчилик шахслардан бири сифатида биламан, бунга кўп бора шахсан гувоҳ бўлганман.

    Ҳукуматнинг автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Жиззах, Қўқон, Наманганда янги автомобиль заводлари очишга ҳаракат қилаётганини мавжуд ‘автомобиль монополияси’ни йўқ қилиш борасидаги ижобий қадам сифатида кўраман. Бу эса янги иш ўринлари дегани.

    Бугун давом этаётган пандемия шароитида ишлаб турган завод ва корхоналарни сақлаб қолиш, фаолиятини ривожлантириш, янги инвестициялар жалб этиб рақобат муҳитини ривожлантиришимиз керак.

    Ўз ўрнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам ўз фаолиятида монополия соҳасига оид амалдаги қонунларимизни ижросини янада қатъий назоратга олиши ва ўз ишини тизимли ташкил этиши лозим, деб биламан.

    Билмадим-у, бироқ фикримча бугунги масаланинг кўтарилиши кимнингдир қайсидир ижтимоий муҳимроқ бошқа масаладан эътиборини қочиришига ўхшайди. Ўқувчилар фикрини чигаллаштирмаган ҳам маъқул, бироқ…», — деб сўзини якунлаган Расул Кушербаев.

    Эслатиб ўтамиз, 2 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини бекор қилиш бўйича киритган шикояти кўриб чиқилмоқда.

    Олдинроқ Монополияга қарши кураш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширганини тасдиқлаган, нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган эди. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган эди.

    Компания ўшанда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг баёнотларини популистик, ҳаракатларини эса масъулиятсизлик деб атаган ва ушбу сценарий энг йирик миллий корхоналардан бирини банкротликка олиб келиши мумкинлигини айтган эди.

    13.10.2020, 19:58   Изоҳ (0)   36137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Сардобадаги янги корхона ва уйларга ташриф буюрди

    13.10.2020, 19:35

    Ўзбекистонда 14 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    13.10.2020, 19:11

    Президент Сирдарёда Оқолтин тумани аҳолиси билан суҳбатлашди

    13.10.2020, 18:48

    Шайх Алоуддин Мансур 68 ёшида вафот этди

    13.10.2020, 18:37

    Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан зарар кўрган пахта даласида бўлиб, ҳосилни кўздан кечирди

    13.10.2020, 18:27

    Олмалиқ шаҳар ҳокими ўғли билан боғлиқ можаролар ортидан ишдан олинди

    13.10.2020, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45

    Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Шўртан”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 22:42

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.