«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд мактабларда болаларнинг овқатланиш муаммосига эътибор қаратди.
Бугун Буюк Британия бўйича 490 минг бола октябрь таътилида егуликсиз қолишдан қўрқмоқда.Аввалроқ Рэшфорд Буюк Британия империяси ордени кавалери унвонига лойиқ кўрилганди. Шунингдек, у ҳукумат томонидан коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ёзги таътил вақтида 1,3 миллион мактаб болаларининг овқатланиши учун текин ваучерлар ажратилишида жонбозлик кўрсатганди.490 минг нафар ҳимоясиз бола. Хавотир шундаки, мактаблар ёпилганида улар оч қолади.
Маркус Рэшфорд, футболчи
Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2019/20 йилги мавсумда Премьер Лигада 31 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)