Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро вилояти Пешку туманида Matiz автомобилининг газ баллони портлаши оқибатида унинг ёнида бўлган иккита машинага зарар етди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 13 октябрь куни соат 11:30 да 53 ёшли Х.М. ўзига тегишли оқ рангли Matiz автомашинасида ҳаракатланиб келиб, автомашинани Пешку тумани «Чиғирчи» МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони қаршисида қолдирган. Ҳайдовчи дори воситалари харид қилиш мақсадида дорихонага кириб кетган вақтда автомашина юкхонасига ўрнатилган газ баллонда портлаш юз берган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олганлар йўқ. Matiz’нинг ёнида турган яна иккита автомашинага турли даражада техник шикаст етган.

Ҳодиса жойига зудлик билан тергов тезкор гуруҳи чиққан. Терговга қадар текширув ҳаракатлари Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Текширув жараёнида аниқланишича, автомашинага ўрнатилган газ баллони Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жойлашган корхона томонидан 2011 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг сиғими 65 куб метрни ташкил қилган, ишчи босими 200 атмосферага рухсат этилган. Газ баллони 2018 йил 8 октябрда автомашинага ўрнатилган, чидамлилик текширув муддати 2021 йил 7 октябргача бўлган. Ҳозирда портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар