• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқ шаҳар ҳокими ўғли билан боғлиқ можаролар ортидан ишдан олинди

    Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ўғли билан боғлиқ можароли хабарлар ортидан ишдан кетди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

    Фото: «Олмалиқ ҳаёти»

    Фото: «Олмалиқ ҳаёти»

    Қайд этилишича, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

    Сессияда кун тартибидаги масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маъруза қилган. Вилоят ҳокими ўз сўзида Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато-камчиликларга тўхталган, шунингдек, раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлиги хусусида сўз юритган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    «Бугунги кунда муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда очиқлик сиёсати жорий этилган. Ҳаммамиз жамоатчиликнинг қатъий назоратидамиз. Шунингдек, ишлайман деган одамга барча шароит яратиб берилган. Машина, яхшигина ойлик маош берилади.

    Хабарингиз бор, яқинда Олмалиқ шаҳри ҳокими билан боғлиқ ҳолат интернетда тарқалди. Замон тезкор. Ҳар қандай воқелик тез тарқаляпти. Агар у ёмон, нохуш бўлса, эшитиб, ич-ичингдан эзиласан киши...

    Яхши биласизларки, юртимизда камбағалликка қарши кураш бошланди. Юртбошимиз БМТ бош минбаридан туриб, камбағалликка қарши кураш ташаббусини илгари сурдилар. Шундай пайтда бу воқеа бўлиб турса, раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлса, мутлақо тушунарсиз ҳолатдир.

    Шаҳар ҳокими қандай инсон бўлиши керак? Раҳбарга кўп нарса боғлиқлигини ҳаёт ҳақиқати тасдиқлайди. Ҳоким — шу ҳудуднинг отаси.

    Мен Усмон Раҳимовнинг ҳокимлик фаолияти мутлақо қониқарсиз, у ишламади, демоқчи эмасман. Бу ўринда гап раҳбарнинг ҳар жиҳатдан эл-юртга ўрнак бўла олиши ҳақида кетяпти. Бинобарин, муҳтарам юртбошимиз, донишманд халқимиз раҳбарнинг, унинг оиласининг камтарлик фазилатига қараб баҳо беради», – деган вилоят ҳокими.

    Мавзуга доир: Акмал Бурҳонов: Комплаенс-назорат тизими жорий этилса, масалан, Олмалиқ ҳокими ўғлининг хатти-ҳаракати учун камида истеъфо берадиган бўлади

    Рустам Холматов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига Қобил Ҳамдамов номзодини тавсия этди. Йиғилиш иштирокчилари ушбу номзодни қўллаб-қувватлаган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Қобил Ҳамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган.

    Усмон Раҳимов 2019 йил август ойидан буён Олмалиқ шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

    Эслатиб ўтамиз, Усмон Раҳимов ўғли Дилшод Исмоиловнинг Тошкент кўчаларида соатига 150 километр тезликда машина ҳайдагани видеоси тарқалди ва ҳолат юзасидан собиқ ҳоким изоҳ берди. Сўнгра ҳокимнинг ўғли бу қоидабузарлиги учун жарима тўлади.

    Шу билан бирга, Дилшод Исмоиловнинг ўртоқлари билан 56 ёшли эркак ва унинг ўғлини калтаклагани маълум бўлди. Бош Прокуратура ушбу ҳолат юзасидан аввал тўхтатилган тергов ҳаракати тикланганини хабар қилди.

    13.10.2020, 18:12   Изоҳ (0)   63558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анҳор канали устидаги пиёдалар кўприги устунлари емирилаётгани юзасидан изоҳ берилди

    13.10.2020, 17:26

    Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланганлар учун қурилган уйларни бориб кўрди

    13.10.2020, 16:40

    Сардоба фожиасидан зарар кўрган йўл ва кўприкларни тиклаш ишлари давом этмоқда

    13.10.2020, 16:27

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг совға олиши қонун билан тақиқланиши мумкин

    13.10.2020, 16:12

    Сардобадаги тошқиндан кейин эвакуация қилинганларнинг 2 мингдан ортиғи ҳамон Жиззах ҳудудида яшаётгани маълум бўлди

    13.10.2020, 15:41

    Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    13.10.2020, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эфиопияда 2,8 млн йил олдин яшаган номаълум одам тури топилди

    Дунё | 20 август, 15:00

    Ўзбекистонда “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:47

    Ўзбекистонда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди

    Ўзбекистон | 20 август, 14:37

    Неслиҳан Атагул 32 ёшда: турк кино юлдузи иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар

    Кино | 20 август, 14:30

    Килиан Мбаппе янги рақами ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди

    Спорт | 20 август, 14:22

    Қиз йигитини 14 минг долларга қул қилиб сотиб, Таиландга дам олишга кетди

    Дунё | 20 август, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.