Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 16 ёшли ҳайдовчи Ваз-2106 автомашинасида йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 11 октябрь куни Учкўприк тумани Ҳамид Олимжон кўчасида 16 ёшли ҳайдовчи Р.А. автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз Ваз-2106 русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги чинор дарахтига урилган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Бунинг оқибатида ҳайдовчи Р.А. ҳамда йўловчилар Б.Б. ва А.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вояга етмаган ҳайдовчи Р.А. шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Damas юк машинасига урилиши оқибатида вояга етмаган йўловчи ҳалок бўлгани, Навоийда содир бўлган ЙТҲ оқибатда эса ҳайдовчи ва пиёда вафот этгани хабар берилганди.