Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида ўтказилган Португалияга қарши учрашувдан (0:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биз ҳар доим яхшироқ ўйнай олишимиз мумкин. Франция дуч келган рақибнинг савиясини ҳисобга олиб, эҳтиёт чораларини кўрди, шу сабабли биз майдонда Роналдуни кўрмадик.Францияда кечган 3-турнинг марказий учрашуви тенг курашлар остида ўтди ва унда жамоалар муроса йўлини танлади. 3-турдан кейин ҳар иккала жамоанинг ҳисобида 7 очко бор.Ушбу учрашувда ҳужумчиларга қийин бўлди, биз ғалаба қозониш учун ҳужум чизиғида яхшироқ ўйнашимиз керак эди.
Иккала жамоанинг ҳимоявий сифатларига кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Ярим ҳимоячилар техника жиҳатидан жуда яхши ўйнади ва бир-бирини яхши тўлдирди, бу бизга иккинчи бўлимда яхши назоратни тақдим этди.
Дидье Дешам, Франция терма жамоаси бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)