Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Коронавирусга қарши арзон ва суперсамарали вакцина бўлсагина, инсоният одатий ҳаёт тарзига қайта олади. Бу ҳақда миллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс NBC телеканали эфирида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Гейцга COVID-19 пандемияси оқибатларини тўла бартараф этиш учун инсониятга нима зарурлиги ҳақида савол беришди. «Одамларни нормал ҳаёт оқимига қайтаришнинг ягона йўли суперсамарали ва арзон вакцина ишлаб чиқишдир», — дея жавоб берди у.

Унинг сўзларига кўра, одамларни ёппасига вакциналаш коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш ва охир-оқибат уни йўқ қилиш имконини беради.

Аввалроқ Билл Гейтс коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланишини прогноз қилган эди.

Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан биргаликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳомийлик қиладиган ҳамда COVID-19’га қарши курашга ва вакцина ишлаб чиқишга юзлаб миллион доллар ажратган хайрия жамғармасини бошқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар