• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида

    Месут Ўзил Европа Лигасининг 2020/21 йилги мавсумини майдон четидан кузатади (агар хоҳласа, албатта). Чунки «Арсенал» уни мусобақа қайдномасига киритмади.

    Очиғини айтганда Ўзилнинг ўзи ва ҳатто «канонирлар» мухлислари ҳам бундан заррача ҳам ажабланмаган бўлса керак. Боиси Месут сўнгги бор 2020 йилнинг март ойида майдонда кўриниш берганди (яхшироқ тасаввур қилиниши учун: пандемиядан олдин). Хўш, топ даражадаги футболчи қай тарзда «муаммоли юлдуз»га айланди. Қуйида шу ҳақида батафсил.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бир неча йил олдин Ўзил «Арсенал»нинг асосий юлдузи ҳисобланарди. Дастлаб уни сотиб олиш учун сарфланган 47 миллион евро ўзини шу даражада оқлардики, Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси ҳар мавсумда камида 20 тадан самарали ҳаракатни амалга оширарди. Фақатгина истисно тариқасида 2014/2015 йилги мавсумни келтириш мумкин. Месут ўша йили тиззасини жароҳатлаб олганди (32 учрашув, 5 та гол ва 9 голли узатма).

    Ҳаммаси 2018 йилга келиб бошланди. Бунга асосий сабаблардан бири Алексис Санчеснинг «Манчестер Юнайтед»га кетиб қолиши бўлди. Ўзил ва чилилик футболчи майдон ва унинг ташқарисида ҳам шу даражада жуда яхши чиқишиб қолгандики, «Арсенал»даги энг яқин дўстингиз ким деган саволга Санчес қуйидагича жавоб берганди: «Эҳтимол, Месут. Мен у билан бир жамоада ўйнашни яхши кўраман, муносабатларимиз ажойиб».

    Иккаласининг шартномаси ҳам 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етарди, дўстлар эса келишувни аввалги шартлар асосида янгилашдан бош тортди. Улар маошнинг оширилишини талаб қилди. Бироқ якунда Санчес қишгача «тўпчилар» сафида қолди. Шундан сўнг лондонликлар билан муроса қилолмай, Манчестерга суриб юборди ва ҳафтасига ўзи истаганидек, 450 минг фунт маошли шартнома имзолади. Месут эса «Арсенал»да қолди ва янги шартномага имзо чекди, унга кўра, у ҳафтасига Алексисдан бироз камроқ, тахминан, 400 минг фунт оладиган бўлди.

    Шунингдек, ўша йили жамоада мураббий ўзгаргани Ўзилга қаттиқ зарба бўлди. Айтиш мумкинки, Ўзил Арсен Венгернинг том маънода «ўғилчаси» эди ва унга майдонда чексиз эркинлик яратиб берганди: у бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилса-да, бироқ ҳа деганда ҳимояда кўринавермасди. Венгер эса бунга изоҳ берар экан шундай деганди: «Албатта, Ўзил ҳимояда ҳам ишлаши керак, аммо унинг энг кучли томонлари фақат тўп билан бўлганидагина намоён бўлади». Агар Венгер Ўзилнинг ҳимоядаги камчиликларига кўз юма олга бўлса, Унаи Эмери бунга тоқат қилолмасди.

    ПСЖни тарк этар экан испаниялик мутахассис ўз услуби ва схемаси ҳақида гапириб берганди. Хусусан, Унаи иккита схемани афзал кўришини таъкидлади: 4-3-3 ва 4-1-4-1. Афсуски, уларнинг ҳеч бирида Ўзилга хос бўлган «ўнинчи рақам» роли йўқ эди. Бундан ташқари, Эмери ҳаддан зиёд прессингга (босим) эътибор қаратади. «Тўпни йўқотганда, уни иложи борича тезроқ олиб қўйишингиз керак», – деган ғояни илгари суради Унаи. Шуни ҳисобга олиб, ҳеч бўлмаганда мана шу иккита мезон (схема ва прессинг) бўйича Ўзил Эмерининг талабларига шунчаки жавоб бера олмасди.

    Унаи «Арсенал»да турли чизиқларни синаб кўрди, лекин аксарият ҳолларда у 4-2-3-1 дан фойдаланарди. У ерда Ўзил ўзининг севимли позициясида ўйнади ҳам, бироқ унинг ҳаракатлари (авваллари бўлгани каби) ҳар доим ҳам муваффақиятли чиқавермади. 2019 йилнинг октябрь ойида Эмери Месутнинг асосийдан жой олишга лойиқ эмаслигини очиқчасига айтди. Ўзил ҳам ўз навбатида жим турмади ва оловга мой сепди. Ўзил Европа Лигасининг 2018/19 йилги мавсуми финал ўйинида («Челси»га қарши) Эмерига қарата баланд овозда «Сен мураббий эмассан» деб бақирди.

    «Ўзил яхши ўйинчи, аммо Премьер Лигада жисмоний талаблар юқори. Афсуски, мен уни топ даражадаги футболчи деб айта олмайман», – деганди Эмери Лондон клубидан кетганидан кейинги интервьюсида. 2020 йилдаги яна бир суҳбатда эса испаниялик мураббий 2019/2020 йилги мавсумга сардор танланаётган вақтда «Арсенал» футболчилари Ўзилнинг клубга бўлган садоқати етарли даражада эмаслиги сабаб боғич унга берилганидан норози бўлгани айтганди.

    Шу тариқа Мундиал ғолиби секин-асталик билан юқори маошли «бош оғриқ»қа айланиб бораверди.

    Месут ўтган мавсумнинг сўнгги қисмини белидаги жароҳати туфайли ўтказиб юборди ва ҳали жорий мавсумда (ҳатто захирадан) ҳам майдонга тушмади. У сўнгги ўйинини март ойида «Вест Ҳем»га қарши баҳсда (1:0) ўтказганди.

    «Тўпчилар»нинг ҳозирги устози Микель Артета Ўзил ҳақида берилган саволларга қуйидаги жумлалар билан чекланади, холос: «Эҳтимол, мен Месутнинг энг яхши  формада бўлишини ҳаммадан ҳам кўпроқ хоҳласам керак». Аммо Артетанинг умидлари ҳамон бесамар кетмоқда.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ёзда Ўзил «Фенербаҳче»га ўтиш арафасида эди, у аммо турк клуби билан маош борасида келиша олмади. Билд хабарига кўра, Ўзилнинг ўзи ҳам ётиб ейишдан чарчаган ва ҳозирда шунчаки шартнома якунланишини кутмоқда. Ушбу ҳолатда у эркин агент сифатида ўзи маъқул кўрган таклифни танлаши мумкин бўлади. Айнан шуни «тўпчилар» мухлислари ҳам кутаётган бўлса ажаб эмас. Яна бир вариант – «Арсенал» у билан қишда хайрлашмоқчи. Месут эса бунинг учун клубдан 14 миллион евро сўрамоқда. Буёғига нима бўлишини эса фақат вақт кўрсатади.

    Ўзил ҳақида гап кетар экан, унинг инжиқ, мураббий танлайдиган ва кайфият ўйинчиси эканлигидан ташқари, яна бир қўшимча қилиш керак бўлган жиҳат борки, ўз навбатида бу Месутнинг майдондаги фаолиятига ҳам таъсир ўтказмай қолмаган. Ҳа, бу унинг сиёсий чиқиш ва амбициялари. Футбол ва ундаги иқтидорларни қадрлайдиган оддий мухлислар эса унинг тезроқ аввалги даражасига чиқишини интизорлик билан кутмоқда десак, муболаға бўлмайди.

     

    Бошқа мақолалар:

    • Эшагидан тўқими қиммат. Ўз жамоасига керак бўлмай қолган 5 нафар футбол юлдузи ҳақида
    • Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида
    • «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
    • Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида
    • «Бобомни ҳар сафар ўйлаганимда, юрагим пора-пора бўлиб кетади. У ўз уйи остонасида отиб ташланганди». Хорватиялик қочоқ Лука Модрич ҳикояси
    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

    11.10.2020, 17:00   Изоҳ (0)   27597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» Сульшерни истеъфога чиқариши мумкин. Унинг ўрнига асосий даъвогар ҳам маълум

    11.10.2020, 16:29

    «Сотилдинг». Тони Фергюсон Дастин Порьени Конор Макгрегордан пора олганликда айблади

    11.10.2020, 16:00

    Испания терма жамоаси мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Италиянинг рекордига 2 та ўйин қолди

    11.10.2020, 15:27

    Саудия Арабистони клуби Хуан Матага йилига 15 млн евро маош таклиф қилмоқда

    11.10.2020, 15:01

    Уго Льорис: Роналду — мукаммал футболчи

    11.10.2020, 14:00

    Арсен Венгер дунёнинг айни пайтдаги энг кучли клуби номини айтди

    11.10.2020, 13:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.