• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро урушга айланган фуқаролик уруши. 7 октябрь – Афғонистонда халқаро ҳарбий операция бошланган сана

    2001 йилнинг 11 сентябрь санасида «ал-Қоида» диний экстремистик ташкилоти АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон шаҳарларида террорчилик ҳаракатини амалга оширган эди. Мазкур ларзага келтирувчи акт эса АҚШ тарихидаги энг қонли ва энг фожиавий воқеалардан бири сифатида тарихда қолди. Натижада, ўша пайтда АҚШнинг президенти бўлган кичик Жорж Буш халқаро ҳамжамиятнинг кўмагида БМТ низомининг VII боби 51-моддасидан келиб чиққан ҳолда Усома бин Лодин бошчилигидаги «ал-Қоида» диний экстремист ташкилотини ва Афғонистондаги «Толибон» ҳаракатига қарши уруш бошлайди.

    «Абадий тинчлик бу абадий уруш демакдир. Уруш – бу тинчлик». Жорж Оруэл, «1984»

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Урушнинг мақсадлари

    Расмий Пентагон 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Афғонистонга қарши урушга кирар экан, ўзининг асосий уч мақсадини эълон қилди. Бу мақсад эса қуйидагилардан иборат эди. Аввало, «ал-Қоида» исломий жангарилари раҳбарларини суд маҳкамасига тортиш, кейин Афғонистонда «Толибон» ҳаракати режимига аёвсиз зарба бериш ва ниҳояда бутун Афғонистонни «Толибон» жангари ҳаракати зулмидан озод қилишни мақсад қилиб қўйди.

    Уруш қатнашчилари

    Умум қабул қилинган фикрга кўра, Афғонистондаги урушда биргина АҚШнинг ўзи эмас, балки Халқаро хавфсизлик ҳаракати қўшинлари (ISAF) ҳам ҳаракат қилди. ISAF гуруҳи эса бевосита НАТО ташкилотининг раҳнамолиги остида ҳаракатланди. 2012 йилдаги маълумотларга кўра, АҚШ етакчилигида «Толибон» жангариларига қарши ҳаракатда Сингапур, Мўғулистон, Тонга, Буюк Британия, Германия, Италия, Сальвадор каби мамлакатларнинг 120 мингдан ортиқ ҳарбий кучлари иштирок этди.

    Қизиқ жиҳат шундаки, «Толибон» ҳаракатининг юзага келишида Покистоннинг ва бевосита АҚШ ҳукуматининг ҳам қўли борлиги ҳақида матбуотда бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинди. 7 октябрь санасига қадар Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати ҳукуматини тан олган БАА, Саудия Арабистони ва Покистон дарҳол Афғонистон билан дипломатик алоқаларини узганини эълон қилди. Урушнинг муқаррар эканини билган кўплаб афғонлар дарҳол Афғонистондан қўшни Эрон ва Покистонга муҳожир сифатида қочиб кета бошлайди.

    Урушнинг дастлабки кунида АҚШ раҳбарлигидаги иттифоқчи кучлар жангариларнинг Қобул, Мозори Шариф ва бошқа йирик шаҳарларига ҳаво зарбалари берди. Дастлабки ҳаво ҳужумини ташкил қилишда 40 ҳарбий учоқ ва 50 дан зиёд қанотли ракета ишга солинди. Урушнинг дастлабки икки йили мобайнида АҚШ ҳукумати уларга қарши курашда сезиларли ютуқларни қўлга киритганини эълон қилди.

    АҚШ ҳарбийлари тарқатган маълумотларга кўра, «Толибон» ҳаракатининг юқори пешволаридан Абухафз ва Усома ибн Лодиннинг маслаҳатчиси Абдумуҳаммад Мисри ҳалок бўлгани, Усома ибн Лодин бошчилигидаги бир неча гуруҳ Покистонга ўтиб яширингани эълон қилинди. Шунга қарамасдан, Афғонистондаги бир қатор туманларда айрим «Толибон» гуруҳлари халқаро кучларнинг мамлакатдаги ҳарбий амалиётига қарши тиш-тирноғи билан жанг олиб борди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Очиқ урушда ғалабага эришиб бўлмаслигини англаган «толибончи»лар эндиликда партизанлик уруши олиб бориш стратегиясини танлайди. Улар АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари конвойларига қўққисдан ҳужум қилар, йўлларни миналаштирар эди. Натижада  ҳам ҳарбийлар, ҳам оддий афғонларнинг тинч аҳолиси ҳам ҳалок бўларди.

    Афғон урушида Покистон иштироки

    АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар жангариларга қарши ҳарбий амалиётларда сезиларли ютуқларга эришар экан, айрим «Толибон» гуруҳлари қўшни Покистонга кўчиб ўта бошлайди ва Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудларида кучли ҳимояланган ҳудуд ташкил қилди. «Толибон» ҳаракати раҳбарлари айнан шу ҳудуддан туриб ҳарбий конвойларга ҳужум уюштирувчи «тирик бомбаларни» ҳам тайёрлаши МРБ ва ФҚБ ҳисоботларида келтирилди. Президент Парвез Мушарраф «толибончи»ларга рўйхушлик берган бўлса-да, унинг ҳокимиятдан кетиши ортидан «Толибон» ҳаракатининг Покистондаги вазияти ҳам оғир аҳволга тушди.

    Президент Осиф Али Зардорий даврида Покистон ҳарбийлари «Толибон»ларнинг расмий Исломободга юриш уюштиргани натижасида бир неча ҳафта давом этган урушни юзага келтирди. Бу эса ўз навбатида, Покистоннинг «Толибон» ҳаракатига ўз вақтида керакли жавоб бермагани билан изоҳланди. Устига устак амалдаги Покистон ҳукуматининг халқ орасида етарли обрўга эга эмаслиги ҳам «Толибон» ҳаракатининг Исломободга юриши натижаси ҳам эди. Бошқа тарафдан покистонликлар қўшни Афғонистонга уруш бошлаган америкаликларнинг ҳудудда бўлишини тажовуз деб ҳисоблар ва ўзларининг диндошлари «толибончи»ларга ҳар тарафлама кўмак берарди. Бу эса Покистондаги сиёсий вазиятни ҳам анча беқарорлаштиришга олиб келди.

    Обама ҳукуматининг «Толибон» ҳаракатига қарши сиёсати

    АҚШ президентлиги сайловларида Барак Обаманинг ғолиб бўлиши расмий Вашингтоннинг Афғонистон ва Покистонга нисбатан сиёсатини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. 2009 йил 27 март санасида Обама ўзининг «Толибон»ларга қарши сиёсатини эълон қилди. Янги сиёсатга биноан эндиликда АҚШ «ал-Қоида»га қарши курашда Афғонистон ва Покистонни бирлашган ҳудуд сифатида эътироф этди. Бу сиёсатга кўра, «Толибон» ҳаракатини таслим қилиш учун халқаро кучларнинг ҳарбий амалиётларини фақатгина Афғонистон билан чеклаб бўлмас эди.

    Сабаби Покистонда жойлашиб олган «Толибон» етакчилари ўз жангариларини Покистон ҳудудида тайёрлаб, Афғонистонга юборарди. Иккинчидан, АҚШ ҳукумати буткул «Толибон» ғояларини қабул қилмаган «толибончи»ларга умумий афв эълон қилди. Мазкур сиёсат натижасида айрим афғонлар секин-аста қуролларини ташлаб, жангарилар сафидан чиқа бошлади. Учинчидан, Афғонистонда америкалик ҳарбийлар сонини кўпайтириш режалаштирилди ва ниҳоят, АҚШ ҳукумати Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш учун 2010 йилда сармоя киритадиган бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мақсад эса аҳоли турмуш тарзини яхшилаш орқали радикал «исломчи»ларни ўз ниятларидан қайтариш эди. Бироқ 2010 йилга келиб Афғонистонда террорчилик худкушликлари сони ортиб кетади. Афғонистонда хизмат ўтаётган халқаро кучларнинг айрим аскарлари ортиқ Афғонистонда хизмат қилмасликларини ошкор қилиб норозилик билдира бошлайди. Натижада АҚШ ҳукумати НАТО бўйича шериклари тарафидан келаётган эътирозларни қабул қилади ва НАТО мудофаа вазирлари тарафидан Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига афғон миллатига мансуб ҳарбийларни масъул қилиш ҳақида концепция қабул қилинади. ISAF эса Афғонистон ҳукуматига ўз полицияси, ҳарбий кучларини тайёрлашда ёрдам беришни бошлайди.

    АҚШ сиёсатининг Россиядаги акс-садоси

    2001 йил 11 сентябрь терактларидан сўнг расмий Москва АҚШ ҳукуматига «Толибон» ҳаракатига қарши курашишда ёрдам беришини таъкидлайди ва АҚШнинг Афғонистонга қарши ҳарбий амалиётларига хайрихоҳ бўлади. Руслар ҳам «Толибон» ҳаракатини экстремистик ташкилот  санайди ва уларнинг фаолиятини қора рўйхатга киритади. Бу эса АҚШнинг Марказий Осиё минтақасида эркинроқ ҳаракат қилишига имкон берди.

    Шундай бўлса-да, Россия Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашмаслигини, бироқ АҚШга ҳарбий мутахассислар ва ахборот алмашиш борасида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Ҳаттоки 2010 йилларда рус ҳукумати НАТО қўшинларига айрим юкларни Россия ҳудуди орқали Афғонистондаги халқаро кучлар нуқталарига етказиб беришни ҳам ваъда беради.

    Россия ва АҚШ муносабатлари ёмонлашуви ортидан АҚШ матбуотида, хусусан, The New York Times нашри АҚШ хавфсизлик хизматлари қўлига тушиб қолган махфий маълумотларни ошкор қилди. Бу маълумотларга кўра, Россия «Толибон» ҳаракатига халқаро кучларнинг ўлдирилган ҳар бир аскарига мукофот ваъда қилгани айблови илгари сурилди.

    Шунга қарамасдан, Россия тарафи АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида келишувга эришилганини юқори баҳолади ва ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ҳаттоки, «Толибон» ҳаракати етакчилари 2018 йилда бир марта, 2019 йилда икки марта Москвадаги музокараларда иштирок этиш учун ташриф буюрди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатлари

    Марҳум Президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистон ҳукумати ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қандаҳорда «Толибон» ҳаракати етакчиси Мулло Муҳаммад Умар билан музокараларда иштирок этиб, Ўзбекистон Афғонистон билан яхши қўшничилик алоқалари ўрнатишини маълум қилди ва «Толибон» раҳбариятини Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган 6+2 доирасидаги музокараларда қатнашишга чақирди. 2001 йилда АҚШ Афғонистондаги «Толибон» ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёт бошлаганидан кейин ҳам Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дипломатик алоқалар давом этди.

    Бугун Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати билан яқиндан музокаралар олиб бормоқда. Шу йилда Доҳада ўтказилган учрашувлар чоғида «Толибон» ҳаракати етакчиси Мулло Абдул Ғани Биродар Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатилишида кўрсатган хизматларини юқори баҳолар экан, ҳеч қачон Афғонистондаги вазият Марказий Осиё давлатларига хавф солмаслигини таъкидлаб ўтди.

    Президент Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида «Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми эканини, Доҳада сентябрь ойида бошланган ҳукумат ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги музокаралар ижобий натижа билан тугаши» тарафдори эканини баён қилди. Ўзбекистон ҳозирда Афғонистондаги инфратузилмани тиклаш учун Сурхон—Пули-Хумри ва Мозори Шарифдан Ҳинд океанига олиб чиқувчи темир йўл устида иш олиб бормоқда. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев БМТнинг 75-сессиясидаги маърузасида БМТ ҳузурида Афғонистондаги вазият бўйича махсус комиссия тузиш таклифини ҳам билдиргани Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ўрнатилиши тарафдори эканлигидан далолат.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    07.10.2020, 17:11   Изоҳ (0)   31145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда янги инқилоб бошландими? Одамлар нимадан норози? Бу норозиликларни Беларусдаги намойишлар билан таққослаш мумкинми?

    07.10.2020, 15:13

    Қирғизистондаги норозилик намойишлари — суратларда

    07.10.2020, 12:17

    Трамп COVID-19’га чалиниб қолди, Байден хавф гуруҳида. Агар ҳаммаси энг ёмон сценарий бўйича кетса, сайловлар бекор қилиниши мумкинми?

    07.10.2020, 10:19

    Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди. Бир кун аввал қамоқдан озод қилинган мухолифат вакили янги бош вазир бўлди

    06.10.2020, 23:15

    Қора туйнукни ўрганган уч олим физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди

    06.10.2020, 21:14

    Москвада май ойидан бери илк бор бир суткада 4 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

    06.10.2020, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.