• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп COVID-19’га чалиниб қолди, Байден хавф гуруҳида. Агар ҳаммаси энг ёмон сценарий бўйича кетса, сайловлар бекор қилиниши мумкинми?

    Трамп коронавирусга чалиниб қолди, Байден хавф гуруҳида. Агар ҳаммаси энг ёмон сценарий бўйича кетса, сайловлар бекор қилиниши мумкинми? — шу мавзу бўйича Meduza карточкалар тайёрлади.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Ўзи нима бўлди?

    Дональд Трампга ўзида коронавирус аниқланганидан кейин ётқизилган касалхонадан жавоб берилганини маълум қилди. Даволанишни энди Оқ уйда давом эттиради. Бу касаллик енгил кечаётгани ҳақидаги расмий маълумотни тасдиқлайди, аммо Америка медиамаконида вазият мураккаблашиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди. Аслида нима бўлган тақдирда ҳам, Трампнинг сайловдан бир ой аввал касал бўлиб қолгани сайлов кампаниясининг боришига таъсир қилиши муқаррар. Масалан, Трампнинг карантинга олиниши туфайли, президент телемунозараларнинг иккинчи раунди хавф остида қолди. 29 сентябрь куни бўлиб ўтган биринчи телемунозараларда Трамп ўз рақиби Жо Байден билан шахсан учрашганди; у аллақачон икки марта коронавирусга тест топширган, икки марта ҳам жавоб салбий чиққан. Шунга қарамай, сайловлардан кейин кўп ўтмай, 78 ёшни қарши оладиган Байден хавф гуруҳида қолмоқда.

    Тиббий прогнозлар қилиш керак эмас, албатта, аммо Трампнинг ўзи учун ҳам касаллик олдиндан айтиб бўлмайдиган ва узоқ вақт давом этадиган оқибатларга эга бўлиши мумкин. Матбуотнинг Оқ уйдан келаётган ахборотнинг тўғрилигига ишонч билдирмаётгани ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Шундай экан, воқеалар энг кутилмаган сценарий бўйича ривожланиши мумкин.

    Трампнинг касаллиги сайловолди пойгасининг боришига қандай таъсир қилади?

    Ҳаммаси касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Ҳаттоки агар АҚШ президентида касаллик ҳақиқатан ҳам, ўзи айтаётгандек, енгил кечаётган бўлса, унга тўла-тўкис карантин керак. Унинг ҳар қандай шахсий учрашуви, устига-устак, омма олдига чиқиши шу заҳоти Трампнинг ўз ҳамкасбларини назар-писанд қилмаслиги ҳақидаги айбловлар тўлқинини пайдо қилади. Иккинчи томондан, вазият энг силлиқ кечган тақдирда — агар Трамп ҳақиқатан ҳам тез тузалса — сиёсий технологлар қандай қилиб «президент коронавирусни шахсан ўзи енггани» ҳикоясини моҳирона «сотиш» имкониятига эга бўлади.

    Трамп касал бўлгунича, пандемия бошидаёқ шу нарса аниқ-равшан эдики, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали сайловолди ташвиқотининг роли ошиб кетади. Қандайдир даражада карантин Байденнинг фойдасига ишлади. У энг ёрқин нотиқ эмас, у кексайиб қолган, шундай экан нормал пойга унинг учун оғир синовга айланиши мумкин эди. Энди Демократик партиядан номзод муттасил сайловолди митинглари билан мамлакатни кезиб юриши керак эмаслигини белгиловчи сабаб энди сиёсий жиҳатдан анча асослига айланди.

    Аксинча, Трампда онлайн-кампания билан боғлиқ кутилмаган муаммо пайдо бўлди: унинг бош маслаҳатчиларидан бири — Бред Парскейл психиатрик клиникага тушиб қолди. 2016 йилда у томонидан ишлаб чиқилган рақамли сайловолди стратегияси Трампнинг ғолиб чиқишида ҳал қилувчи ролни ўйнаган бўлса, ажаб эмас. 2020 йил мавсумида у сайловолди штабида аллақачон бош маслаҳатчиликни эгаллаган эди. Парскейлнинг тайинланиши кампаниянинг интернет таркиби бирламчи бўлишини билдириши аниқ эди. Америка ОАВлари хабар қилишича, яқинда унда асаб бузилиши юз берган, кейин уни ўз жонига қасд қилишга уринишдан қутқариб қолишган ва мажбурий даволанишга юборишган, шундай экан, сайловолди штабига қайтиб келиши амри маҳол. Бу орада Трампда коронавирус тасдиқланганида, интернетдаги кампания шунчаки жуда муҳим эмас, балки ҳал қилувчи бўлиши яққоллашди.

    Телемунозаралар нима бўлади?

    Айнан ҳозир камида яқин орада мунозаралар раундини ўтказиш истиқболи катта гумон остида, аммо Трампнинг жамоаси президент тузалаётганини ва уни кейинг қолдиришга сабаблар йўқлигини таъкидламоқда. Бироқ бу амалга ошган тақдирда ҳам, пойгага ҳал қилувчи таъсирни ўтказиши даргумон. Тадқиқотлар кўрсатишича, президентлик мунозаралари сайловчиларнинг кимни афзал деб билишига камдан-кам кучли таъсир қилиши мумкин. Сайловчиларни сайловларда у ёки бу номзодга овоз беришга ундовчи асосий омил — бу барибир уларнинг йиллар давомида тўпланган обрўйи. Трамп анчадан буён энди «қора от» (ғалабага даъвогарлиги аввал муҳокама қилинмаган, кутилмаганда кучли номзод ёки ғолибликка даъвогар) эмас. Байдендан, айниқса, «портлашлар» кутишмаяпти. Муҳими шунчаки, сайловчиларга ўзини унуттирмасликдир.

    Кўпчилик кузатувчилар Байдендан мунозараларда Трампга нисбатан ёмонроқ натижа кутган эди, аммо у биринчи мунозараларда у ўзини анчайин муносиб тутди, ҳеч бўлмаганда ўз рақибининг фонида шундай кўринди. Аммо бу Трампнинг оммабоплигига кескин таъсир ўтказиши амри маҳол, чунки «ядровий электорат» (унинг тарафдорлари доираси) уни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлайдиганга ўхшайди. Сайловолди кампанияси мобайнида унга қарши етарлича янги компроматлар пайдо бўлди, бу ҳали унинг коронавирусга қарши курашиш бўйича шак-шубҳага ўрин қолдирадиган стратегиясини ҳисобга олмаганда. Бу рейтингга таъсир ўтказган бўлса ҳам, уни бирор марта тушириб юбормади.

    Нима бўлганда ҳам, алоҳида эътибор шу ҳафтага белгиланган вице-президентлик мунозараларига қаратилади. Бу ерда эса диққат марказида — Камала Харрис бўлиб, у ушбу лавозимга демократлардан даъвогарлик қилмоқда. Унинг номзоди илгари сурила бошлагандан буён Америка медиамаконида баъзи-баъзида шундай тезис такрорланиб турибди: Демократик партия ғолиб чиққан тақдирда унинг Оқ уйдаги роли вице-президентнинг анъанавий ваколатларидан кўра анча баланд бўлади. Ҳозирги вазият эса буни тасдиқлаётгандек гўё.

    Агар ҳаммаси жуда ёмон сценарий бўйича кетса, республикачилардан номзод ким бўлади? Вице-президент Майк Пенсми?

    Факт эмас. Майк Пенс — амалдаги вице-президент ва агар Трампга нимадир бўлгудек бўлса, президент вазифаларини бажаради. Аммо бу уни президентликка номзод сифатида Трампнинг ўрнини автоматик равишда босувчи қилмайди. Илгари суриш жараёнида энг муҳим ролни мамлакатнинг иккита энг йирик партияси — Республикачилар ва Демократлар партияси ўйнайди. Уларнинг ҳар бирида фавқулодда вазиятда ўз номзодини ўзгартириш жараёни кўзда тутилган. Партия регламентлари — қонун эмас, аммо партиянинг Америка сиёсатидаги роли шунчалик каттаки, бу масалада уларнинг жараёнларининг қонунийлиги одатда шубҳа остига олинмайди.

    Демак, Республикачилар партияси шунчаки Трампнинг ўрнига бошқа одамни номзод қилиб кўрсатадими?

    Ҳаммаси бундай оддий эмас. Катта муаммо шундаки, сайловларгача бир ойдан кам вақт қолди, номзодни илгари суриш эса вақт талаб қилади. Республикачиларда буни тенг ҳиссада 168 та штатга вакиллик қилувчи шунча шунча кишидан иборат Миллий қўмита амалга ошириши керак. Албатта, бу вазиятда Пенснинг имкониятлари сал устунроқ (камида чунки республикачилар тўла-тўкис праймериз ўтказмади, унинг номзоди эса партия сездида тасдиқланди, бу ерда яна қандай мезонларга таяниш мумкинлиги тушунарсиз). Яна бир вариант — Трампни илгари сурган ўша партия сездини яна йиғиш, аммо бу 2,5 минг киши дегани, уларнинг келишиб олиши янада қийинроқ бўлади.

    Аммо агар республикачилар янги номзод ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлганда  ҳам, унинг фамилиясини бюллетенга кирита олишлари аниқ эмас. Гап шундаки, Америка сайлов тизими шундай тузилганки, бюллетен шаклини ҳар битта штат тасдиқлайди ва сўнгги ўзгартиришлар муддати аллақачон ўтиб бўлган. Бошқа сўз билан айтганда, номзодни алмаштиришга бўлган ўз ҳуқуқини исботлаш учун, республикачилар судга боришига тўғри келади. Бунга эса вақт етмай қолиши мумкин.

    Яна бир муаммо — овоз бериш авжига чиқиб бўлган. Ушбу мақола тайёрланаётган пайтгача  почта орқали икки миллион киши овоз беришга улгурган эди. Номзод алмаштирилган тақдирда уларнинг овозлари нима қилиниши умуман тушунарсиз.

    Аммо вафот этган одамни президент қилиб сайлаш мумкин эмас-ку?

    Бу ерда Америка сайлов тизими ёрдам бериши мумкин. Расман АҚШ фуқаролари президентни эмас, якуний қарорни қабул қиладиган сайловчилар (сайлашга вакил қилинган кишилар) коллегиясини сайлайди. Деярли бутун Америка тарихи давомида сайлашга вакил қилинган кишилар шунчаки фуқаролар хоҳишини бажарувчи бўлиб келган (бу кўпчилик одамлар битта номзодга, коллегиянинг кўпчилиги эса шаклининг ўзига хослиги туфайли — бошқа номзодга овоз берган ҳолатларда баҳсли ҳолатларни ҳам келтириб чиқаради; 2016 йилдаги сайловларда шундай бўлган эди), бироқ айнан ҳозир уларнинг фикри ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Гап шундаки, барча штатлар ҳам сайлашга вакил қилинган кишиларга сайловчилар фикрига мос равишда овоз бериш мажбуриятини юкламайди, ҳаттоки бундай мажбурият мавжуд бўлган штатларда ҳам, уни бузганлик учун санкция унчалик катта эмас. Демак, агар партия ўринбосар номзодни аниқласа, сайлашга вакил қилинган кишилар шунчаки унга овоз бериши мумкин. Ёки бошқа бирор даъвогарни қўллаб-қувватлаши мумкин — бунинг эҳтимоли камроқ. Ахир президентликка нафақат Демократлар ва Республикачилар партияси вакиллари, балки, Либертариан партиясидан Жо Жоргенсен, ёки Кане Уэст ҳам даъвогарлик қилиши мумкин.

    Агар номзодлардан ҳеч бири сайлашга вакил кишиларнинг кўпчилик овозларини тўплай олмаса, унда президентни вакиллар палатаси сайлайди. Бу ҳолда ҳар битта штатнинг биттадан овози бўлади.

    Ҳар қанақасига, воқеаларнинг экстремал ривожида ютқазган партия ютган партиянинг хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилишга уриниши мумкин. Иш Олий судгача бориши эҳтимоли катта, у эса Рут Гинзбургнинг ўлимидан кейин нотўлиқ таркибда мажлис қилиб, потенциал масалаларни воқеанинг легитимлигига қўшиб бормоқда.

    Бундай қийинчиликларга чап бериш учун сайловларни шунчаки бошқа вақтга кўчирса бўлмайдими?

    Бўлади, лекин Трамп ёки Пенснинг (агар унинг ўрнини эгалласа) ваколатлари муддатини бу узайтирмайди. Ёзда ҳам овоз беришни коронавирус туфайли кейинга қолдиришни Трампнинг ўзи таклиф қилган эди. Бу ерда сайлов жараёнининг ўзи қандай тузилганини яна бир марта эслаш муҳим. Дастлаб сайловчилар коллегиясини сайлаш бўлиб ўтади (биз президент сайловлари деб атайдиган нарса шу, 1845 йилдан буён у ноябрнинг биринчи душанбасидан кейинги сешанба куни бўлиб ўтади), сўнг коллегия тўпланади ва расман президентни сайлайди (бу вақтгача одатда унинг исми аллақачон маълум бўлади; бу йил бу 14 декабрга тўғри келади — қонунга кўра, «декабрнинг иккинчи чоршанбасидан кейинги биринчи душанба»).

    Конституцияга мувофиқ, иккала овоз бериш муддатларини ҳам конгресс белгилайди, у ерда эса вакиллар палатасида кўпчиликни демократлар ташкил қилади, шунинг учун улар, Жо Байденга нимадир бўлган тақдирдагина сайловларни кейинга қолдиришга рози бўлса керак (америкалик юристлар томонидан муҳокама қилинган яна бир вариант — штатларнинг ўзлари сайлашга вакил кишиларни сайлашни кечиктириб туриши мумкин, аммо Америка қонунчилигининг бу ерида жой бўш қолган).

    Нима бўлганда ҳам бу амалдаги маъмурият муддатини узайтира олмайди. 1933 йилда АҚШ Конституциясига йигирманчи тузатиш киритилган бўлиб, унга кўра, «президент ва вице-президент ваколатлари муддати кўрсатилган ваколатлар тугаши керак бўлган йил январининг 20-куни ярмида тугайди».

    Агар сайловлар қолдирилса, ким президент бўлади?

    У ҳолда 1947 йилда қабул қилинган «Президентликнинг мерос бўлиб ўтиши тўғрисидаги далолатнома» амал қилишни бошлайди. Унга кўра, «меросхўрлик кетма-кетлиги»да вице-президентдан кейин вакиллар палатаси спикери туради, ҳозирда у демократ (ва Трампга қарши импичментнинг бош ташкилотчиларидан бири) Ненси Пелосидир. Навбатда ундан кейин — сенатнинг вақтинчалик президенти республикачи Чак Грассли. Улардан кейин эса давлат котибидан бошланиб, узоқ давом этадиган маъмурият мансабдорлари туради.

    Ушбу «Далолатнома»нинг қўлланилиши ҳам Олий суддаги эшитувлар билан якунланиши мумкин. Гап шундаки, унинг конституцияга мувофиқлиги юзасидан шубҳалар айтилган, чунки у конгрессменларга (иккала палата раисларига) президент лавозимини эгаллаш ҳуқуқини беради, Конституция эса бу уларга тегишли бўлмаган «мансабдор шахс» бўлишини талаб қилади.

    Сайловлар яхши ўтса-ю, ундан кейин ғолибга нимадир бўлса-чи?

    У ҳолда кўп нарса қайғули воқеалар айнан қачон содир бўлишига боғлиқ.

    Сайловчилар коллегиясида овоз беришгача

    У ҳолда яна қарор сайлашга вакил кишилар томонидан қабул қилинади. 1872 йилдаги президент сайловларида айнан шундай бўлган эди, ўшанда номзод Хорас Грили умумий овоз беришдан кейин, бироқ сайловчилар коллегияси овоз беришидан олдин вафот этган эди. Лекин умумий овоз беришда шундоқ ҳам Уиллис Грант катта фарқ билан ғолиб чиққани учун, Грилининг вафоти сайловнинг натижасига ҳеч қандай таъсир қила олмас эди. Грили учун овоз бериши керак бўлган сайловчилар (вакиллар)нинг кўпчилиги уларни қолган мухолифатчи даъвогарлар ўртасида бўлишиб олди. Аммо уч киши барибир Грилига овоз берди, ва конгресс (у коллегиядаги овоз беришни тасдиқлаб беради) узларни қабул қилишдан бош тортди. Бу муҳим прецедент бўлиб, сайловчи вакиллар учун марҳум даъвогарга овоз бериш (масалан, унинг вице-президенти автоматик тарзда президент бўлишига умид қилган ҳолда) катта риск бўлиши мумкинлигини билдиради. Ҳаммаси яна партия сайловчи вакиллар бир овоздан қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган ўринбосар номзодни қанчалик тез айта олишига боғлиқ бўлади. Акс ҳолда, агар даъвогарлардан ҳеч бири коллегияда кўпчилик овозни ололмаса, қарорни вакиллар палатаси қабул қилади.

    Коллегиядаги овоз беришдан кейин

    Бу ерда ҳаммаси оддийроқ: овоз беришдан кейин президент ва вице-президент сайланган ҳисобланади. Агар президентга нимадир бўлса, унинг ўрнини вице-президент эгаллайди, унга нимадир бўлса — «Президентликнинг мерос бўлиб ўтиши тўғрисидаги далолатнома» амал қилишни бошлайди.

    Бутунлай чалкаштириб ташладингиз! Оддий қилиб айтинг: АҚШнинг кейинги президенти ким бўлади?

    Аниқ жавобни сизга ҳозир ҳеч ким айта олмайди. Аммо бу ёки Байден (сўровларда анча ишончли етакчилик қиляпти, аммо демократик электоратнинг бир қисмини, масалан, келиб чиқиши Лотин Америкасидан бўлганларни мобилизация қилишда аввалгидек муаммоларга учрамоқда), ёки Трамп бўлиши деярли аниқ. Агар улардан бирортаси пойгадан чиқса, уларнинг ўрнини вице-президентликка номзод бўлиб турганлар: Камала Харрис ва Майк Пенс эгаллайди.

    07.10.2020, 10:19   Изоҳ (0)   17195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди. Бир кун аввал қамоқдан озод қилинган мухолифат вакили янги бош вазир бўлди

    06.10.2020, 23:15

    Қора туйнукни ўрганган уч олим физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди

    06.10.2020, 21:14

    Москвада май ойидан бери илк бор бир суткада 4 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

    06.10.2020, 19:44

    Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайлови натижаларини ҳақиқий эмас деб топди

    06.10.2020, 16:11

    Бишкек шаҳрига намойишчилар томонидан янги мэр тайинланди

    06.10.2020, 13:43

    ЖССТ: Коронавирусга Ер аҳолисининг 10 фоизи — 780 млн киши чалинган бўлиши мумкин

    06.10.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.