• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МИБ Наманганда ўзини ёқиб юборган аёлнинг 13 минг доллар пулининг нима сабабдан ундирилмаганига изоҳ берди

    2020 йилнинг 3 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармасида брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Хабарга кўра, брифингда 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида марҳума Гуландом Дадабоеванинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз борган. Тадбирда бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими Наманган шаҳар ИИБ, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, электрон нашрлар вакили иштирок этган.

    «Маълумки, 2020 йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари даврида ўз устига бензин қуйиб ёқиши натижасида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган эди.

    Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар ва жамоатчилик эътиборида бўлди.

    Воқеани кузатиб борганлар уйдан чиқиши лозим бўлган марҳуманинг онаси Муҳаббат Дадабоеванинг фойдасига қарздор Ф.Насриддиновадан 13 минг АҚШ долларига тенг 131 миллион 991 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ҳужжат ижроси ҳозирда таъминланмаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган эди», – деган брифингда иштирок этган расмийлар.

    Брифингда МИБ Наманган вилояти ва шаҳар бўлими масъуллари ҳодиса юзасидан изоҳ берган.

    Фото: «Kun.uz»

    «Масъул ходимлар ушбу воқеа ташвишли ҳолат бўлганлиги ва марҳума Гуландом Дадабоеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб ўтди.

    Ҳақиқатан ҳам, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 9 июндаги ижро ҳужжатига асосан Ф.Насриддиновадан ундирувчи М.Дадабоева фойдасига 13 минг АҚШ долларига тенг бўлган қийматда 131 миллион 991 минг 470 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27 июнда келиб тушган.

    Қарздор Ф.Насриддинованинг эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли молия, кредит ва рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклар аниқланмаган.

    Ҳозирда қарздор Ф.Насриддинова Наманган вилояти Олий ва ўрта-махсус таълим бошқармасига қарашли Наманган шаҳар «Гулбоғ» МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган шаҳар 1-сонли Педагогика коллежининг ётоқхонасининг бир хонасида (қўшимча хонаси йўқ), олти нафар фарзанди билан биргаликда яшаётганлиги ҳамда яшаш эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган.

    Давлат ижрочиси томонидан белгиланган моддий зарар суммаларини тўлаш талаб этилиши бўйича оғзаки ва расман 18 августда огоҳлантирилиб, 28 августда ҳамда 12 сентябрда ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган.

    Бундан ташқари, 2020 йил сентябрь ойи давомида қарздорнинг яшаш шароити яна ўрганилганда, ушбу ётқохонадаги фуқаро ва масъул ходимлар Ф.Насриддинова 2020 йилнинг февраль ойидан бери яшаётганлиги, турмуш ўртоғи йўқ, олти нафар фарзанднинг боқувчиси ўзи эканлигини, шароити оғирлиги сабабли, Ф.Насриддинова яшаётган хона эса М.Акрамованинг ўғли А.Валижоновга тегишли эканлиги, Ф.Насриддинованинг бошқа борадиган жойи йўқлиги учун М.Акрамова унга вақтинча яшаш учун рухсат берганлиги маълум бўлган.

    Қарздор Ф.Насриддинованинг ётоқхонасида олинган ва эҳтиёжидан ортиқ мол-мулки йўқлиги ҳақидаги фотосуратлар ҳам мавжуд

    Қарздор Ф.Насриддинованинг ётоқхонасида олинган ва эҳтиёжидан ортиқ мол-мулки йўқлиги ҳақидаги фотосуратлар ҳам мавжуд
    Фото: «Kun.uz»

    (Бу ҳолат ётоқхонада яшовчи фуқаро ва ётоқхона масъулларидан олинган тушунтириш хатлари билан тасдиқланган).

    Ҳолат бўйича холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва хонадон фотосуратга олинган ҳамда ижро иш ҳужжатларига қўшилган.

    Давлат ижрочисининг қонунчиликда йўл қўйиладиган барча ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамасдан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда», – дейилган МИБ матбуот хизматининг маълумотида.

    Аввалроқ марҳума Гуландом Дадабоева ўзига ўт қўйиб шу тарзда икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига норозилигини билдирган аёл вафот этгани, кейинчалик воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилганди.

    03.10.2020, 21:42   Изоҳ (0)   72412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 31 нафар фуқаро «конденсат иши»да айбланмоқда. Уларга ИИБ масъули ёрдам бергани айтилмоқда

    03.10.2020, 20:24

    Танзила Норбоева Тошкент вилояти бош инфекционистига қўлланилган эҳтиёт чорасига муносабат билдирди

    03.10.2020, 15:23

    Шавкат Мирзиёев Германия ва Корея президентларига табрик йўллади

    03.10.2020, 13:21

    Танзила Норбоева: «Депутатлар сўровчи эмас, талаб қилувчи бўлиши керак»

    03.10.2020, 12:24

    Қибрайда ўзига таниш аёлнинг уйида босқинчилик содир этган эркак 3 йилдан сўнг ушланди

    03.10.2020, 10:23

    Бухорода «Усмон ибн Аффон» жоме масжиди очилди

    03.10.2020, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.