• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйган аёл вафот этди

    Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли аёл 29 сентябрь куни ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини билдирган, дея хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Маълум бўлишича, у фирибгарлик қурбони бўлган – унинг онасига уйни 13 минг долларга алдаб сотган аёлга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган, уйнинг асл эгаси эса мулк ўзига қайтарилиши учун судга мурожаат қилган.

    «Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 8 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ундирувчи Ж.А. фойдасига жавобгар М.Д. ва унинг оила аъзоларини Наманган шаҳридаги хонадонлардан биридан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўйича бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

    Жавобгар М.Д. ва унинг оила аъзоларига низоли уйдан чиқиб кетишлари кераклиги тушунтирилиб, ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) асосан жарима жазоси қўлланиши ҳамда мажбурий тартибда кўчирилиши тўғрисида бўлим давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 6 декабрда огоҳлантириш хати берилган.

    Қарздор М.Д. ва унинг оила аъзолари давлат ижрочисининг оғзаки ва ёзма огоҳлантиришига қарамасдан суднинг ижро варақасида кўрсатилган хонадонни бўшатишдан бўйин товлагани учун давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатиб ўтилган манзилдан 2019 йил 12 декабрь куни кўчириш ҳаракатларини мажбурий ижро этиш тайинланиб, бу ҳақида қарздорнинг ўзи ва тегишли ташкилотларга маълум қилинган.

    Бироқ жавобгар М.Д. томонидан кассация тартибида шикоят келтирилгани сабабли юқоридаги қарор ижросини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги суднинг ажрими қабул қилинган ва ижро ҳаракатлари тўхтатилган. Шундан сўнг суд ажрими билан кассация шикоятини қабул қилиш рад қилинган ва ижро ҳаракатлари давом эттирилган.

    Мазкур хонадонга 2020 йилнинг 11 март куни мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказиш учун тегишли ташкилот ходимлари ва холислар иштирокида борилганда қарздор М.Д. уйда йўқлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган. Шундан сўнг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга биноан идоравий бўйсунувидан ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда карантин ҳолати жорий қилингани сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш 2020 йил 15 августга қадар тўхтатиб турилган.

    Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан 17 сентябрда ижро ҳужжати бўйича томонлар бюронинг Наманган шаҳар бўлимига чақиртирилиб, уларга ижро ҳужжати талаби қайтадан тушунтирилган. Шу билан бир қаторда, ижро ҳужжати талабини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам тушунтириб ўтилган, манзилдан ихтиёрий равишда кўчиш таклиф қилинган.

    Бироқ жавобгар М.Д. ва унинг оила аъзолари кўрсатиб ўтилган низоли хонадондан ихтиёрий равишда кўчиб чиқиб кетмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан шу йил 29 сентябрь куни кўчириш ҳаракатларини мажбурий ижро этиш тайинланиб, бу ҳақида қарздорнинг ўзи ва тегишли ташкилотларга (Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-ИИБ, ФВВ ЁХБ Наманган шаҳар бўлими, МФЙ, ТТЁ Наманган шаҳар бўлими) маълум қилинган.

    Шу куни юқоридаги манзилга борилганда қарздор М.Д. ва унинг қизи Д.Г. томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишга фаол қаршилик кўрсатилган. Ижро ҳужжати талабини бажаришга тўсқинлик қилиш мақсадида 1985 йилда туғилган Д.Г. ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган — ўз жонига суиқасд қилган», дейилади МИБ муносабатида.

    Фуқаро Д.Г. танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати натижасида 2020 йил 30 сентябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда ўз фарзандини ўлдириб, унинг мурдасини ёқиб юборган аёлнинг эри воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди
    • Қашқадарёда қўшнилари билан ер талашган аёл ўзини ёқиб юборди
    • Самарқандда рашк сабаб хотинини ёқиб юборган 36 ёшли эркак 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)

    02.10.2020, 11:17   Изоҳ (0)   64971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада камералар тўхташ тақиқланган жойда 1 дақиқадан ортиқ қолдирилган автомобилларга жарима ёзмоқда

    02.10.2020, 09:32

    Шавкат Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди. Ушбу сафар чоғида Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари номи маълум бўлиши мумкин

    02.10.2020, 09:07

    Хайрулло Бозоров биринчи ташрифи давомида Сўх туманидаги тўйда иштирок этди

    02.10.2020, 08:28

    Namangan City лойиҳаси бекор қилинган маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланди

    02.10.2020, 08:07

    Бухорода 16 ёшга тўлмаган қизнинг номусига теккани учун қидирувга берилган 25 ёшли эркак Москвада қўлга олинди

    02.10.2020, 07:42

    Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    01.10.2020, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.