Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 4-турида «Барселона» 1 октябрь, пайшанба куни «Сельта» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Goal

Учрашувни фаол бошлаган каталонлар 11-дақиқага келиб ҳисобда олдинга ўтиб олди: Ансу Фати кетма-кет иккинчи ўйинда жамоасининг дастлабки голига муаллиф бўлди.

Биринчи бўлим охирлаб бораётган бир вақтда «Барселона» Клеман Лангленинг кутилмаган четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Шунга қарамай меҳмонлар иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Лионель Мессининг жарима майдонига ёриб кириб берган зарбасидан кейин тўп Лукас Оласага тегиб дарвозадан жой олди. Ўйин якунланиши арафасида Серхи Роберто ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа Рональд Куман шогирдлари кетма-кет иккинчи ўйинни ғалаба билан якунлади.

«Севилья» жамоаси ўз уйида «Леванте»ни қабул қилди ва Юсуф ан-Несерининг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдаги голи эвазига уч очкога эга бўлди. Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси эса 9 киши бўлиб қолган «Кадис»га имкониятни бой бериб қўйди.

Ла Лига

4-тур баҳслари

1 октябрь, пайшанба

«Сельта» — «Барселона» 0:3

Голлар: 0:1 – 11 Фати, 0:2 – 51, автогол Оласа, 0:3 – 90+5 Серхи Роберто.

«Сельта»: Вильяр, Айду (Баэса, 46), Оласа, Фонтан (Араухо, 32), Мурильо, Денис Суарес, Тапия (Бельтран, 74), Мор (Санти Мина, 60), Вейга (Нолито, 60), Мало, Аспас.

«Барселона»: Нето, Альба, Пике, Лангле, Серхи Роберто, Бускетс, Коутиньо (Педри, 72), де Йонг, Фати (Тринкау, 72), Месси, Гризманн (Араухо, 45).

Огоҳлантиришлар: Лангле (23), Айду (39), Пике (42), Араухо (48), Тапия (69), Мурильо (75), Альба (84), Бускетс (87), Бельтран (90).

Четлатиш: Лангле (42).

«Атлетик» — «Кадис» 0:1

Гол: 0:1 – 57, автогол Унаи Лопес.

Четлатишлар: Акапо (48), Негредо (70) — иккиси «Кадис».

«Севилья» – «Леванте» 1:0

Гол: 1:0 – 90+2 ан-Несири.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!