УЕФА ташкилоти 1 октябрь, пайшанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20- йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиларини тақдирлади.
- Энг яхши дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»)
- Энг яхши ҳимоячи: Йозуа Киммих («Бавария»)
- Энг яхши ярим ҳимоячи: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)
- Энг яхши ҳужумчи: Роберт Левандовски («Бавария»)
Мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эса «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски эътироф этилди. Польшалик форвард бу йўлда Кевин де Брюйне ва жамоадоши Мануэль Нойерни ортда қолдиришга эришди.
Шунингдек, «Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик мавсумнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)