• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция президенти Тоғли Қорабоғда 300 нафар суриялик жангари борлигини маълум қилди

    Қуролли можарода Туркия қўллаб-қувватлаётган Озарбайжон томонидан қатнашиш учун Суриядан 300 нафар жангари Туркиянинг Газантепа шаҳри орқали Тоғли Қорабоғга ташланди. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи саммитининг биринчи куни якунига бағишланган брифингда маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу тасдиқланган ҳақиқат, бу одамларнинг шахси аниқланган ва кузатилган, уларнинг барчаси ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор. Мен буни президент Владимир Путин билан муҳокама қилдим, у ҳам Россия шундай маълумотга эгалигини тасдиқлади», — деган Макрон.

    Франция президенти, шунингдек, Туркиянинг ўзини тутиши НАТО аъзоси сифатида номақбул эканлигини қўшимча қилган. Унинг айтишича, Анқара «қизил чизиқ»ни кесиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий низо 27 сентябрь куни қайтадан бошланди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда. Ҳар иккала давлат ҳукумати қурбонлар орасида тинч аҳоли борлигини маълум қилган.

    Ушбу қуролли тўқнашувда Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқда. Эрдўғон 27 сентябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, Туркия ҳар доимгидек бугун ҳам Озарбайжоннинг ёнида эканини айтган, шунингдек, «Озарбайжонга ҳужум қилган» Арманистонни қоралаб, уни босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақирган.

    Арманистон 28 сентябрь куни Туркия Озарбайжонга жангларда қатнашиш учун минтақага ўз қўшинлари, техника ва мутахассисларини жалб қилганлиги ҳақида маълумот берган. Арманистон бош вазири жаҳон ҳамжамиятидан Туркиянинг Қорабоғ ишига аралашувига йўл қўймасликни сўраган.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Сурия ва Ливиядаги жангарилар Қорабоғ низоси ҳудудига ташланаётганини маълум қилган. Вазирлик бу иш низолашувчи томонларнинг қай бири томонидан амалга оширилаётганига аниқлик киритмаган.

    Арманистон ҳукуматининг таъкидлашича, ёлланма жангариларни Туркия юбормоқда. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганяннинг сўзларига кўра, Суриядан Тоғли Қорабоғга тўрт мингга яқин жангари ташланган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бу маълумотни рад этиб, Туркия Озарбайжонга фақат «руҳий-маънавий ёрдам кўрсатаётгани»ни қатъий айтиб ўтган. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги жангларда ҳалок бўлган Арманистон вакиллари орасида «Сурия ва Яқин Шарқнинг турли мамлакатларидан бўлган арман миллатига мансуб кўплаб ёлланма жангарилар бор»лиги ҳақида баёнот берган.

    Мавзуга доир: Путин, Трамп ва Макрон Тоғли Қорабоғдаги жангларни тўхтатишни талаб қилди

    02.10.2020, 13:35   Изоҳ (0)   29490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп ва унинг турмуш ўртоғида коронавирус аниқланди

    02.10.2020, 10:16

    Италияда бир суткада 2548 кишида коронавирус аниқланди. Бу апрелдан буён қайд этилган энг юқори кунлик кўрсаткич

    02.10.2020, 09:11

    ОАВ: Арманистон Мудофаа вазирлигида Озарбайжоннинг жосуси фош этилди

    02.10.2020, 08:49

    Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғдаги жангларда туркиялик жангарилар қатнашаётганига исботлар борлигини маълум қилди

    02.10.2020, 07:12

    3 доллар учун заводда ишлайдиган болакай, президентларнинг муз ҳайкали, яхши ҳаёт орзусидаги муҳожирлар. 1 октябрь суратлари

    01.10.2020, 23:52

    Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги жанглар бошланганидан буён кўрган йўқотишлари маълум қилинди

    01.10.2020, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.