«Бавария» жамоаси Германия Суперкубогида «Боруссия Д»ни мағлубиятга учратди (3:2) ва ўз тарихида 8 марта мазкур совринга эга чиқди.
Бу мюнхенликлар ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятидаги 27-соврин бўлди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи энг кўп соврин қўлга киритган немис футболчисига айланди.
Бу борада Томас собиқ жамоадоши Бастиан Швайнштайгерни (26 та соврин) ортда қолдирди.
Мюллер «Бавария» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2008 йилдан буён бош жамоа сафида тўп суриб келади. Томас «Бавария» билан тўққиз марта Германия чемпионлигини қўлга киритган, олти мартадан мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган, икки мартадан Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда УЕФА Суперкубогини ютган, шунингдек, бир бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Бундан ташқари Мюллер Германия терма жамоаси билан 2014 йилда Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)