• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда 6,5 млрд сўмга қурилиб, 19 ой хизмат кўрсатган кўприк ишини вилоят прокуратураси ўргана бошлади

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 6,5 миллиард сўмга қурилган кўприк 1 йилу 7 ой хизмат кўрсатгач яроқсиз ҳолга келганди. Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ушбу иш бўйича 2020 йил 29 сентябрь куни терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Термиз транспорт прокуратурасининг 2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарори бекор қилиниб, 2020 йил 29 сентябрь куни терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилди», — дейилади Сурхондарё вилояти прокуратурасининг «Дарё»даги мақолага муносабатида.

    Вилоят прокуратурасининг изоҳ беришича, пудратчи ва буюртмачи ўртасида имзоланган 2014 йил 21 апрелдаги шартномада кўприк қурилишини зиммасига олган пудратчининг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган бўлса-да, пудратчи мажбуриятларини тўлиқ бажармаган. Бу вилоят прокуратурасига маълум бўлган. Бироқ, коронавирус пандемияси сабаб прокуратура тергов-суриштирув жараёнларини олиб боролмаган.

    «Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятидаги 4р-105 ‘Дарбанд-Бойсун-Элбаён’ автомобиль йўлининг 76-километрида жойлашган, узунлиги 66 погонаметр бўлган ‘Полвонтош’ селгаси устидаги кўприкнинг оралиқ таянч устунлари 1 метрга чўкиши ва устки плиталари қулаши натижасида кўприк яроқсиз ҳолатга келиб, ҳозирги кунда пиёдалар ва автомашиналар ҳаракати чекланган. Мазкур ҳолат юзасидан ‘Сурхон қурилиш назорат ўлчов’ МЧЖ ва вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассислари томонидан расмийлаштирилган далолатномага кўра ўтказилган назорат ўлчовида пудратчи корхона томонидан ҳақиқатда бажарилган ишлар ‘Бажарилган ишларни тасдиқловчи счёт-фактура маълумотномаси’ га қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаган», — дейилади прокуратура муносабатида.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Сурхондарё вилоят прокуратурасининг қўшимча қилишича, лойиҳа смета ҳужжатларига нисбатан бажарилмаган ишлар ҳажми 34 миллион 491 минг 265 сўмни ташкил қилади.

    Мазкур муаммони ўрганган «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қумқўрғонликлар «Мана шу кўприк 1 йил 7 ой деганда шундай ‘авария’ ҳолатига келиб қолди. Ҳолбуки, бу кўприкка 6,5 миллиард сўм сарфланганди. Иш сифатсиз бажарилгани учун кўприкнинг ‘умри қисқа’ бўлди. Биз йўлимиз ҳам шундай сифатсиз таъмирланиб, ҳеч қанча вақт ўтмасдан яроқсиз ҳолга келишидан қўрқяпмиз», — деганди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Кўганли» маҳалласида яшовчи аҳолининг «Дарё»га билдиришича, мазкур мақола эълон қилингач, вазият туман ҳокимлиги масъуллари ва йўл қурилишига жавобгар шахслар томонидан ўрганилган ва камчиликларни бартараф этишга киришилган.

    Мавзуга доир: «6,5 млрд сўмга қурилган кўприк қулади. Энди йўлимиз ҳам шундай яроқсиз бўлмасин» — қумқўрғонликлар

    01.10.2020, 19:12   Изоҳ (0)   48529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон хорижга қиймати 2 млн долларлик мебель маҳсулотлари экспорт қилди

    01.10.2020, 18:43

    Ўзбекистон 8 ой давомида қанча миқдорда бензин импорт қилгани маълум қилинди

    01.10.2020, 18:28

    Қарши шаҳар кенгаши депутати Ўктам Хўжаёров вафот этди

    01.10.2020, 17:41

    Uzbekistan Airways 5–7 октябрь кунлари Санкт-Петербургдан Ўзбекистон шаҳарларига чартер рейсларни амалга оширади

    01.10.2020, 17:27

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт арзонроқ нархда сотилаётгани маълум қилинди

    01.10.2020, 16:12

    Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ош қаерда тайёрланаётгани маълум қилинди

    01.10.2020, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.