Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига хориждан импорт қилинган автомобиль бензини ҳажми 90,1 миллион литрни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 миллион литрга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 миллион литр), Россия (36,5 миллион литр), Туркманистон (5,6 миллион литр) ва 232,1 минг литр билан Қирғизистон ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Ўзбекистон товар хом ашё биржасида илк бор Туркманистоннинг ECO-93 бензини сотувга қўйилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)