Ўзбекистон 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига хорижий давлатларга қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 841 минг АҚШ долларига кўп, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Қайд этилишича, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Қозоғистон (763,9 минг), Қирғизистон (619,3 минг), Тожикистон (294,2 минг) ва 146,6 минг АҚШ доллари билан Россия ҳиссасига тўғри келган.
Экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг ҳудудлар бўйича энг кўп улуши 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра қуйидагиларга тўғри келади:
- Тошкент шаҳри – 846,4 минг АҚШ доллари;
- Тошкент вилояти – 470,5 минг АҚШ доллари;
- Андижон вилояти – 184,3 минг АҚШ доллари;
- Наманган вилояти – 138,9 минг АҚШ доллари;
- Бухоро вилояти – 131,6 минг АҚШ доллари.
Аввалроқ Ўзбекистонга қанча ҳажмда мебель, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, электромобиль, мобил телефонлар ва телевизор импорт қилингани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)