Айни кунларда Тожикистонда ижодий сафарда юрган бир гуруҳ ўзбекистонлик ОАV вакиллари Тожикистон телевидениесига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

«Дарё» мухбири Мадина Нурман нафақат телевидение, балки тожик ҳамкасбларининг иккита: рус тилидаги «Поговорим» ток-шоуси ҳамда ўзбек тилида эфирга узатиладиган «Масири дўстий» кўрсатувининг суратга олиш жараёнидан ҳам фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Дарё»

«Ўзбек ва тожик халқлари икки тилда сўзлашувчи бир халқ, дейилиши бежиз эмас, албатта. Ўзингиз бир қаранг, студияда ҳар икки миллат вакиллари ўтирибди. Аммо ким уларни юз тузилишидан тожик ва ўзбекка ажратиб бера олади?

Фото: «Дарё»

Бизнинг урф-одатларимиз ҳам, санъат ва маданиятимиз ҳам бир хил. Умид қиламанки, журналистика соҳасидаги ҳамкорлигимиз ҳам янада ривожланади. Келажакда телекўприклар ўрнатиш ва биргаликда кўрсатувлар тайёрлаш насиб қилсин», деди «Поговорим» ток-шоуси бошловчиси Насиба Ғуломова.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»