Ўзбекистонга 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 5,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан бу йил телевизор ва унинг қисмлари импортига 2,8 миллион АҚШ доллари кам сарфланган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 26 та давлатдан телевизор ва унинг қисмлари импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (3,2 миллион), Корея (820 минг), Қозоғистон (435,6 минг) ва 87 минг АҚШ доллари билан Германияни кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда қиймати 946,3 миллиард сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Ўзбекистонга қанча ҳажмда мебель, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, электромобил, мобил телефонлар импорт қилингани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)