• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги корхоналарнинг халқаро стандартларга уйғунлигини 2021 йил охиригача 50 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш учун миллий стандартларни жаҳон талабларига мослаштириш ҳамда корхоналарга жорий қилиш жуда муҳим ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатда стандартларнинг 43 фоизи халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилиб, уларнинг сони 12 мингтага етказилди. Бундай ишлар натижасида экспорт имкониятлари кенгаймоқда.

    Мисол учун, 21 та корхонада тўқимачилик ва трикотаж товарларига Европанинг «ОEКО-Тех» ва «Sedex» стандартлари жорий қилинди. Жумладан, Андижондаги «Samo Textile» Европа бозорларига 5 миллион долларлик маҳсулот билан чиқди. Бухородаги «Bukhara Cotton Textile» МЧЖ ҳам АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Туркияга 5 миллион долларлик экспорт қилди.

    Шунингдек, маиший техника, кабел, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда 17 турдаги маҳсулот хавфсизлигини тасдиқловчи машҳур «CЕ» маркировкаси жорий этилгани натижасида Европанинг 8 та давлатига экспорт бошланди.

    Таъкидланишича, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 2020 йил охиригача озиқ-овқат, металлургия, енгил саноат бўйича 14 та лаборатория модернизацияси якунланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда шу пайтгача бажарилган ишлар натижадорлиги таҳлил қилиниб, галдаги муҳим масалалар кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари «Ўзстандарт» агентлигини миллий орган мақомига олиб чиқиш, корхоналарда янги стандартларни манзилли жорий қилиш асосий вазифа эканини таъкидлади. 2020 йил якунига қадар халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.

    Мутасадди вазирлик ва уюшмаларга тўқимачилик корхоналарида «ОEКО-Тех» меъёри, электр техникаси тармоғида «CЕ» маркировкаси ҳамда қишлоқ хўжалигида «Global G.A.P.» ва «Organic» тизимларини қўллашни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. Халқаро стандартларни татбиқ қилаётган корхоналарга кўмаклашиб, бунга кетадиган харажатнинг бир қисмини Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги томонидан қоплаб бериш муҳимлиги таъкидланди.

    «Агар маҳсулот халқаро сертификатга эга бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди. Мамлакатда ҳар бир тадбиркор стандартни билиши, таниши керак, шундай муҳит яратиш зарур», — дея таъкидлади Президент.

    «Ўзстандарт» агентлигига автомобиль компонентлари, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари тармоқларида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган «йўл хариталари» ишлаб чиқиш топширилди.

    Дунёда завод ва фабрикалар ўз маҳсулотларини бозор талаблари асосида такомиллаштириб боради. Шу тажрибадан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар имкониятини чеклаётган меъёрларни ихтиёрийга ўтказиш кераклиги қайд этилди. 5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш техник регламентларини Европа ва Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, сифатсиз импорт товарлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида хавфсизлик талаблари сони ва қамрови оширилади.

    Йиғилишда Президент «Ўзстандарт» агентлигининг халқаро стандартлаш ва метрология ташкилотларидаги иштирокини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур агентликка Европа иқтисодий комиссияси техник қўмитаси билан қуритилган мевалар бўйича келишувга эришиш, келгуси йилда Халқаро аккредитация форумига тўлақонли аъзо бўлиш вазифаси қўйилди.

    Соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 2021 йилдан Тошкент давлат техника университети билан энергия самарадорлиги, Кимё-технология институти билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари генетикаси, Тўқимачилик институти билан синтетик толалар, Илғор технологиялар маркази билан ҳамкорликда биологик фаол қўшимчалар йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳимлиги айтилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон миллий метрология институтида қурилиш материаллари, сув тежовчи ҳамда ахборот технологиялари бўйича кафедралар ташкил этилиши белгиланди. Инновацион ривожланиш вазирилиги илмий ишланмаларга грантлар ажратади.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Тошлоқдаги «Глобал Г.А.П.» халқаро сертификатига эга корхонага ташриф буюрди (фото)

    28.09.2020, 21:42   Изоҳ (0)   11015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода ярим тунда овга чиққан браконьерлар қўлга олинди

    28.09.2020, 20:45

    Фарғона ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов пневмонияга чалингани сабаб истеъфо берди

    28.09.2020, 20:13

    Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил этишда айбланаётганларнинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолди. Айбланувчиларнинг яқинлари эса бундан норози

    28.09.2020, 18:58

    Андижондаги Мурувват уйида 6,5 ёшли сиам эгизаклари тарбияланмоқда. Уларни жиддий операция кутмоқда (видео)

    28.09.2020, 18:43

    «Эрим бир неча киши томонидан ўлдирилган, аммо прокуратура бир кишини айблаш билан кифояланмоқда». Эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл адолат истамоқда

    28.09.2020, 18:13

    Бухородаги иккита мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

    28.09.2020, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин  

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:10

    Россия Украинага ҳалок бўлган минг нафар аскарнинг жасадларини топширди

    Дунё | 17 июл, 16:05

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:55

    Қозоғистон Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасидан энг кўп инвестиция олди — FT

    Дунё | 17 июл, 15:45

    Кубада вазир мамлакатда тиланчилик йўқлигини айтгани сабаб ўз лавозимидан четлатилди 

    Дунё | 17 июл, 15:37

    Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.