«Бенфика» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.

Фото: BBC

Лиссабонликлар клуби 23 ёшли футболчининг инглиз клубига трансфер қилинганини эълон қилди.

«Манчестер Сити» Диаш трансфери учун 68 миллион евро сарфлаган. Шунингдек, футболчининг муваффақиятли иштирокига қараб 3,6 миллион миқдоридаги бонус пуллари назарда тутилган.

Қарама қарши йўналишда «шаҳарликлар» ҳимоячиси Николас Отаменди «Бенфика» сафига ўтган. «Бургутлар» 32 ёшли аргентиналик футболчи учун 15 миллион евро тўлаган.

Диаш 2019/20 йилги мавсум Португалия чемпионатида 33 ўйинда иштирок этиб, икки гол ва учта голли узатмага муаллиф бўлди. Отаменди эса Премьер Лигадаги 22 ўйинда иккита гол уришга эришди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!