Тошкент вақти билан 27 сентябрь, якшанба тонгида Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да UFC 253 мусобақаси бўлиб ўтди.
UFC промоушени ушбу мусобақада ҳар томонлама ўзини кўрсата олгани учун Исраэл Адесаня ва Ян Блаховичларга бонус пуллари — 50 минг доллардан тақдим этди. Қайд этиш жоиз, ўрта вазн тоифаси вакили Исраэл Адесаня чемпионлик камарини Пауло Костага қарши ҳимоя қилди. Исраэл рақибини 2-раундда техник нокаутга учратди.
Ярим оғир вазн тоифасида эса Ян Блахович бўш турган чемпионлик камари учун курашда Доминик Реесни 2-раундда нокаутга учратди.
UFC 253 мусобақасининг энг яхши жанги сифатида эса Кай-Кара Франц ҳамда Брендон Ройвел ўртасидаги тўқнашув эътироф этилди. Жангда Ройвел рақибини 2-раундда муддатидан аввал мағлуб этди.
Барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин → ҳавола.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)