Amazon компанияси янги маҳсулотлари тақдимоти вақтида Ring номли шўъбасига тегишли қўриқчи-дронни тақдим этди, деб хабар беради Meduza.

Фото: Digital Trends

Ring компанияси «ақлли» уйлар учун турли қурилмаларни яратиш билан шуғулланади.

Гаджет Always Home Cam номини олган. У суратга олинаётган тасвирни тўғридан-тўғри телефон ёки планшетга узатувчи камера билан жиҳозланган. Бошқа вақтда Always Home Cam махсус док-станцияда «яшириниб ўтиради».

Бироқ уй эгаси йўқ вақтида хонадонга кимдир ташриф буюрса, дрон ўз инидан чиқиб, бу ҳақда уй эгасини огоҳлантиради ва кутилмаган меҳмон қаршисига учиб боради. Дрон рекламасида ушбу меҳмон ўғри бўлиб чиққан — у қурилмани кўриб, қўрққанидан қочиб кетган.

Amazon ушбу дрон нархига аниқлик киритмаган. The Verge’нинг тахминича, Always Home Cam 250 доллар атрофида бўлиб,  камида 2021 йилда сотувга чиқади.