Канадалик UFC жангчиси Ҳаким Даводу UFC 253 мусобақасида тўқнаш келадиган рақиби Зубайра Тухугов ҳақида фикр билдирди.

Фото: Fightnews

У кучли чап «ҳук»ига эга ва яхши жангчи. Аммо мен унинг жамоасидагилар билан учрашганман. Ушбу лагердан чиққан жангчиларни мағлуб этганман. Унда менга қийинчилик туғдирадиган ҳеч нарса йўқ.

Уни йўлдан олиб ташлайман. Унинг арсенали чекланган, менинг арсеналим анча бой ва хилма-хилдир.

Ҳаким Даводу, UFC жангчиси

Эслатиб ўтамиз, UFC 253 мусобақаси 27 сентябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар оролида» бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Даводу MMA’даги фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган, 1 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган, унинг иштирокидаги яна бир жанг дуранг билан якунланган. Зубайра Тухуговнинг ҳисобида эса 23 жанг, 19 ғалаба, 4 мағлубият ва битта дуранг бор.

Иккала жангчи иштирокдаги энг сара жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин → ҳавола.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!