«Бавария» футбол бўйича УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда қўшимча дақиқалардаги гол эвазига «Севилья»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ханс-Дитер Флик бошчилик қилаётган жамоа расмий ўйинлар доирасида кетма-кет 23-ғалабасини нишонлади. «Бавария» сўнгги бор 9 февралда «Лейпциг» билан дуранг ўйнаганди. Шундан бери жамоа фақат ғалаба қозониб келмоқда.
Европанинг кучли бешлик жамоалари орасида аввалги рекорд Мадриднинг «Реал»ига тегишли эди. 2014 йил сентябридан декабрига қадар «Реал» (ўша вақтда клуб устози Карло Анчелотти эди) кетма-кет 22 та расмий ўйинда ғалаба қозонган эди. Шу тариқа «Бавария» бу борада «Реал»нинг рекордини ҳам янгилади.
Мюнхен клуби навбатдаги ўйинни Бундеслига доирасида 27 сентябрь, якшанба куни «Ҳоффенҳайм»га қарши ўтказади.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)